УЕФА чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Энг яхши футболчи сифатида “Аякс”га қарши ўйинда хет-трик қайд этган “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Лукас Моура танланди.
Ушбу соврин учун даъвогарлар қаторида бразилиялик футболчининг жамоадоши Мусса Сиссоко, шунингдек Жоржиньо Вейналдум ва Трент Александер-Арнолд бор эди ( иккиси ҳам “Ливерпуль”).