Америкалик теннисчи рейтингда ўзидан бир поғона юқорида турган голландиялик рақибаси Кики Бертенсга 2/6, 5/7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашув 1 соату 29 дақиқа давом этган. Слоан ўзаро учрашувларда рақибасидан 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Энди Бертенс Мадрид турнири финалида руминиялик Симона Халепга қарши кортга чиқади.