Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Умид Аҳмаджонов ЖЧдан аввал таэквондочиларимиз билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

15-19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Токио Олимпиадасига қимматли энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақа бутун спорт жамоатчилигининг эътиборида бўлиши табиий.

Ушбу жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам пухта тайёргарлик кўришди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида мусобақада иштирок этувчи спортчи ва мураббийларимиз билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти, спортчилар ва мураббийлар, Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари иштирок этишди.

Таэквондочиларимиз доимо юқори натижаларни қайд этиб келишган. Ишонамизки, сизлар ҳам бўлажак дунё биринчилигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оласизлар. Бунинг учун Миллий Олимпия қўмитаси томонидан қандай ёрдам керак бўлса, биз сизларга яратиб берамиз. Шунингдек, мусобақада совриндор бўлган спортчиларга МОҚ алоҳида пул мукофотини ваъда қилади. Олтин медаль эгасига 30 минг, кумуш медаль соҳибига 20 минг ва учинчи ўрин эгасига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади. Сизларни қўллаб-қувватлаш учун биз ҳам Манчестерга борамиз. Насиб қилса, биргаликда ёруғ юз билан қайтамиз”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Мазкур жаҳон чемпионатида қуйидаги 12 нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

Эркаклар:
-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Максим Рафалович
+87 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-58 кг: Зария Қосимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:18, 11.05.2019.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.