Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Чемпионшипдан АПЛга чиқиш учун плей-офф ўйинлари бошланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Чемпионшипга чиқиш учун плей-офф ўйинларида яримфиналнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Дерби шаҳридаги «Прайд Парк» стадионида Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги «Дерби Каунти» Марсело Бьелсанинг «Лидс Юнайтед»ини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди.

Ўйиндаги ягона гол 55-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Кемар Руф томонидан урилди.

Жавоб учрашуви «Лидс» майдонида 15 май куни бўлиб ўтади.

Яримфиналнинг иккинчи учрашувида «Астон Вилла» «Вест Бромвич Альбион»ни қабул қилди. Бирмингемдаги «Вилла Парк» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 16-дақиқада очилди — меҳмонлар ҳужумчиси Дуайт Гейл аниқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида, 75-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Конор Ҳуриҳейн мувозанатни тиклади, 4 дақиқа ўтиб «Астон Вилла» Тэмми Абраҳамнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 88-дақиқада «Вест Бромвич» бир киши кам бўлиб қолди, ҳакам Гейлга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 14 май куни бўлиб ўтади. Чемпионшип плей-офф босқичи финали 27 май куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилиши белгиланган.

Чемпионшип
АПЛга чиқиш учун плей-офф ўйинлари
1/2 финал
Биринчи ўйинлар
Астон Вилла – Вест Бромвич 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 16 Гэйл, 1:1 – 75 Ҳуриҳэйн, 2:1 – 79, пенальти Абраҳам.
Астон Вилла – Стир, Тэйлор, Мингз, Туанзебе, Аль-Мухаммади, Уэлан (Ҳуриҳэйн, 67), Макгинн, Грилиш, Адома (Грин, 67), Эль-Гази (Коджиа, 90), Абрахам.
Вест Бромвич – Жонстон, Ҳолгейт, Доусон (Мирс, 46), Бартли, Гиббс, Брант, Юҳансен (Моррисон, 85), Филлипс (Мерфи, 66), Ҳегази, Гэйл, Родригес.
Огоҳлантиришлар: Ҳолгейт (33), Ҳегази (48), Гэйл (62), Гиббс (77).
Четлатиш: Гэйл (88).
 
Дерби Каунти – Лидс 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 55 Руф.
Дерби Каунти – Рос, Томори, Богл, Мэлоун, Кио, Маунт, Холмс (Беннетт, 70), Лоуренс (Хаддлстоун, 86), Джонсон, Уилсон, Ньюджент (Мэрриотт, 64).
Лидс – Касилья, Эйлинг, Берарди, Купер, Клих, Форшоу (Шеклтон, 24), Харрисон, Эрнандес, Руф (Кларк, 81), Филлипс, Даллас.
Огоҳлантиришлар: Лоуренс (55), Берарди (63), Купер (65), Кио (67), Холмс (68), Клих (87), Ҳаддлстоун (89).

Манба: KUn
Киритилди: 11:06, 12.05.2019.
Ўқилди: 2286 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.