Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Месси «Барселона»нинг ЕЧЛдаги мағлубиятидан сўнг машғулотга ғамгин қиёфада келди (видео)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейинги илк очиқ машғулотини ўтказди.

Кўк-анорранглилар жамоаси етакчиси Лионель Месси журналистлар қаршисида янги кўринишда – соқолсиз ва ғамгин қиёфада пайдо бўлди. Каталониялик футболчиларнинг ҳам аксар қисми жиддий қиёфада шуғулланишган ва бир-бирлари билан ҳазиллашишмаган.

«Барселона» ЕЧЛни ярим финалда «Ливерпуль»га қарши ўйинлар натижасига кўра тарк этди. Биринчи учрашувда каталонияликлар ўз уйида мерсисайдликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди, аммо жавоб учрашувида қизиллар камбэк амалга оширишди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Барселона» жорий мавсумда Испания чемпиони бўлиб улгурган. Жамоа шунингдек, Испания Кубоги финалига чиққан, каталонлар кубок ғолиблиги учун 25 май куни Севильядаги «Бенито Вильямарин» стадионида «Валенсия»га қарши майдонга чиқишади.

Манба: KUN
Киритилди: 11:09, 12.05.2019.
Ўқилди: 6874 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.