"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛнинг сўнгги тури олдидан ўз фикрларини баён қилди. Чунончи, "мерсисайдликлар"га чемпионлик учун ҳатто 97 очко ҳам камлик қилиши мумкин.
"Бу биз учун катта йўлнинг бошланиши, холос. Мен ўтган йили қишда «Ливерпуль» сафига қўшилдим ва шундан бери тинимсиз ривожланишни ҳис қиляпман.
Демоқчиманки, клуб олдинга катта қадам ташлади. Бу мавсумдаги энг яхши жиҳатларимизни янаги мавсумда янада кучайтиришимиз керак.
Кўрамиз, шунда қолганлар нима қилишар экан? Энг муҳими – ҳар йили соврин учун курашиш. Агар кейинги мавсумда чемпионлик учун 100 ёки ундан ортиқ очко талаб қилинса, "Ливерпуль" албатта, бунга уриниб кўради.
Аммо ҳали мавсум охирига етмади ва ҳозирги вазият фақатгина бизга боғлиқ эмас. Очиғини айтиш керак, "Ман Сити"нинг бу йилги ўйинлари чиндан ҳам, чемпионга муносиб кўриниш олди», – деди ван Дейк.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг сўнгги тури олдидан «Ман Сити» 95 очко тўплаб, 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги «Ливерпуль» ҳисобида 37 ўйиндан сўнг 94 очко мавжуд.