"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Александр Зинченко жамоасининг Англия чемпионлигига эришгани борасида фикрлар билдирди.
"Табриклар учун раҳмат. Ҳиссиётларни сўз билан ифодалаб беролмайман. Ҳозир аэропортга кетяпмиз, ҳамма байрамни нишонламоқда - қичқиришмоқда, куйлашмоқда. Тинчлана олмаяпмиз, бемалол гапира олмаяпман
Кубокни ўпдимми? Менга кубокка яқинлашишини тақиқлашди. Манчестерга қўнганимиздан сўнг стадионда нишонлаймиз", - дейди Зинченко ТВ эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко ўтган мавсумда Англия чемпионлиги қўлга киритилганидан сўнг кубокни қўлидан тушириб юборган эди.