Кириш Регистрация

Суперлига клублари ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга янада кўпроқ аҳамият қаратишади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига асосан Суперлига учрашувларида фаол ўйин вақтини ошириш, қолаверса футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлигини энг яхши даражага олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси амалий ишларни бошлаб юборди.

Шу мақсадда бугун ЎзПФЛ биносида Суперлига клублари бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қатор масалалар муҳокама этилди. 

Жумладан, айни пайтда Суперлига ўйинларда аксарият ҳолатларда фаол ўйин вақти 55-60 дақиқа атрофида бўлмоқда. Ушбу вақтни янада кўпайтириш, фаол ўйин вақтини ошириш мақсадида Суперлига клублари ҳам эндиликда ҳар бир футболчи билан индивидуал тарзда ишлаш ва унинг спорт формасини мунтазам таҳлил этиб бориш тартибига ўтади.

Ҳозирда миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоага номзод футболчилар жисмоний тайёргарлиги ва уларнинг спорт формаси барқарорлиги мунтазам равишда текшириб, таҳлил этиб борилмоқда.

Ушбу амалиётни Суперлиганинг барча клубларида татбиқ қилиш эса ҳар бир клуб ихтиёрида бўлган ўйинчиларнинг мавсум давомида бир маъромдаги спорт формасини ушлаб туриши, бу эса ўз навбатида майдонда ўйин темпининг ошишини таъминлаши тайин.

Бу борада Суперлига клублари устозларининг ҳар бири ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Аён бўлдики, мураббийлар ҳам ҳар бир шогирди жисмоний ҳолати, унинг ҳафта давомидаги машғулотларда бажарган нормалари ва бошқа кўрсаткичларидан аниқ хабардор бўлиб боришидан мамнун бўлади. Натижада қайсидир футболчида у ёки бу жиҳат оқсаётган бўлса, мураббий шундан келиб чиққан ҳолда унга юкаламалар беради. 

Йиғилиш давомида мураббийлар бу борадаги ўз саволлари, таклифларини билдиришди, қолган клублар устозлари билан ўзаро фикр алмашиб, Суперлига учрашувларида кескинлик ва шиддат, жозибадорлик ва томошабопликнинг ошишида машғулотларнинг интенсивлигини ошириш ва жисмоний тайёргарлик жиҳатига янада кўпроқ урғу берилиши аҳамияти батафсил муҳокама этилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:55, 13.05.2019.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик