Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Боксчи қизларимиз халқаро турнирда 3 та олтин медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 6-12 май кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида 2001-2003, 2003-2004-йилларда туғилган қизлар ўртасида бокс бўйича 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун халқаро турнир ўтказилди. 

Россия, Тожикистон ва Қозоғистонлик спортчилар иштирок этган ушбу халқаро турнирда юртимиз шарафини Улуғбек Баратов мураббийлигида боксчи қизларимиз Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова, Насиба Хайруллаева, Шоира Ширинова, Сабрина Негматуллаева ва Ленара Абдумуродова ҳимоя қилишди.

Ўтказилган жангларда барча рақибларини мағлубиятга учрата олган Нигина Ўктамова (52 кг) ҳамда Насиба Хайруллаева (57 кг) мусобақанинг олтин медали билан тақдирланган бўлса, Сабина Бобоқулова (48 кг) га мусобақанинг олтин медалидан ташқари, энг яхши иштирокчиси сифатида кубок ва пул мукофоти топширилди.

Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Шоира Ширинова (64 кг) ва Ленара Абдумуродова (51 кг) ярим финалда рақибларига имкониятни бой бериб учинчи ўринни эгаллашди.

Манба: Minsport
Киритилди: 10:28, 14.05.2019.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.