Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Томас Бах таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюради

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

18 май куни бўладиган беллашувларнинг энг асосий томошабини Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бўлади. ХОҚ президенти 18 май куни Манчестер шаҳрига ташриф буюради ва ўша кунги беллашувларни бевосита аренадан томоша қилади.

Бу йилги жаҳон чемпионати катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Мусобақада 150 мамлакатдан 975 спортчи рўйхатдан ўтган. Қолаверса, беллашувлар 4D камералар орқали трансляция қилинмоқда. Бу эса жангларни 360 градусдан томоша қилиш имкониятини яратади.

Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари мусобақага ташриф буюрар экан, хулоса қилиш мумкин, катта эҳтимолда ўша кунги ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади. Жаҳон чемпионатининг релгаментига кўра, 18 май куни иштироки 17 май санасига белгиланган спортчиларнинг финал жанглари ва уларни тақдирлаш маросими бўлади. Тақвимга назар ташласак, 17 май куни вакилларимиздан Мадинабону Маннопова (-49 кг), Зария Қосимова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг) баҳсларга киришади. Вакилларимиз шоҳсупага кўтарилишса, 18 май куни Томас Бах томонидан тақдирланишлари мумкин. Умид қиламизки, шундай бўлади ҳам.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 15:41, 16.05.2019.
Ўқилди: 1973 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик