Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги-2023 Хитойда ўтади...ми?!

Баҳо:
+ | -
Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг навбатдагиси 2023 йилда ўтказилиши белгилаб қўйилган.   Сўнгги қитъа биринчилигини жорий йил 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб амирликлари давлати қабул қилганди.   Яна тўрт йилдан кейин бўладиган мусобақани қабул қилиш учун ҳозирга қадар атиги иккита мамлакат – Хитой ва Жанубий Корея даъвогарлик қилаётганди. Бироқ кеча, яъни 15 май санасида Жанубий Корея ўз аризасини қайтариб олди. Натижада Осиё кубоги-2023 мезбонлиги учун даъвогар сифатида фақат Хитой қолди. Корея томони эса ўз қарорини бутун эътиборини 2023 йилги аёллар ўртасида Жаҳон чемпионатини қабул қилишга қаратгани билан изоҳлади.   Шу тариқа навбатдаги Осиё кубоги Хитойда ўтказилиши деярли аниқ бўлди. Аммо, бу ҳақда расман шу йил 4 июнь куни Парижда бўладиган ФИФАнинг 69-конгресси чоғида эълон қилинади.   Таъкидлаш жоиз, Хитой томони 2023 йилги қитъа чемпионати ўйинларини қабул қилиш учун 9 та стадион номзодини кўрсатган.   Эслатиб ўтамиз, Хитой давлати 2004 йилги Осиё кубогига ҳам мезбонлик қилганди ва ўшанда чин юрти вакиллари финалгача етиб боришган, аммо ҳал қилувчи баҳсда кунчиқар юрт Японияга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан чекланганди. 
Манба: UZA
Киритилди: 10:19, 17.05.2019.
Ўқилди: 4263 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.