Кириш Регистрация

ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди

Баҳо:
+ | -
Сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич юртимизга ташриф буюриб, ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.   У ҳафта давомида вилоятларга сафар уюштириб, ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари билан яқиндан танишди.     Бугун Воя Милославлевич иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахасисслари учун семинар ташкил этилди.   Семинар давомида сербиялик мутахассис футболни, жумладан, болалар футболини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар, ҳар бир ёш тоифасидаги футболчиларга алоҳида ёндошув, ёш итсеъдодларни кашф қилиш ва уларни катталар футболига олиб ўтишдаги муаммолар ҳамда ечимлар мавзусида маъруза қилди.   Маълумот учун, Боя Милославлевич 1960 йил  Сербияда таваллуд топган. Фаолиятини футбол мураббий сифатида бошлаган. Сербия ва Черногория U-18 терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган. Футбол мавзусида бир қатор илмий ишлар муаллифи. Воя Милославлевич футбол бўйича кўплаб қўлланмалар чоп этган бўлиб, мазкур қўлланмалар асосида турли футбол академияларда машғулотлар олиб борилади.  

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:15, 17.05.2019.
Ўқилди: 2740 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.