Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Жамшид Саидов: «Ҳакамлар? Бу ҳақида гапириш менинг вазифамга кирмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин “Андижон” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг “бургутлар”нинг янги  бош мураббийи Жамшид Саидов қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз ўзбек футболининг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. "Пахтакор" сафида терма жамоамизнинг етакчи футболчилари тўп тепишади. Шогирдларимга ва Андижондан келиб қўллаб-қувватлаб турган  мухлисларга раҳмат айтаман.

Бу билан  ҳаёт тўхтаб қолмайди, биз ишлашд давом этамиз. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Эндигина 9 ўйин ўз ниҳоясига етди, ҳали олдинда ўйинлар кўп.

Жамоа икки йил Про-лигада ўйнади ва ўйин борасида камчиликлар бўлиши табиий. Бу борада ўз устимизда иш олиб борамиз.

Бугунги ўйинда жамоага нима етишмади?

 - Футбол 90 дақиқа ўйналади. Учрашув сўнггида иккита тўп ўтказиб юбордик. Футболчилар консентрацияни йўқотиб қўйишди. Бугун ғалаба қозонишни истаган эдик, аммо пенальти, баҳс сўнггидаги гол барчасини ўзгартириб юборди.

- Ўйиннинг Фарғонага кўчирилиши сизнинг режангизга таъсир ўтказдими?

Беллашувнинг Фарғонада ўтгани ҳам таъсир қилди. Ўз уйингда минглаб мухлис қаршисида ўйнаш бошқача. Аҳир ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Балки ўйин умуман бошқача кечган бўлар эди.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

Ҳакамлар ҳақида гапириш менинг вазифамга кирмайди ва бу борада бирор нарса дея олмайман"- дея Саидов сўзларини келтиради Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:11, 17.05.2019.
Ўқилди: 2722 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3195]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2467]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2344]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1886]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1849]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1782]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1490]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1481]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик