Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Металлурглар куни «Металлург» стадионида нишонланади

Баҳо:
+ | -

Бугун Бекобод шаҳри кўрки – “Металлург” марказий стадиони байрам тараддудида. Шаҳар аҳолисининг кўпчилик қисми касб байрамларини айнан шу даргоҳда нишонлашади.

Соат 18:00 дан эътиборан байрам тантаналари мазкур касб эгаларини, уларнинг оила аъзолари ҳамда Бекобод аҳлини стадионга чорлайди.

Байрам дастурида мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари, эстрадамиз юлдузлари, сўз усталари иштирок этиши кутиляпти.

Байрам тадоригини бир ҳафта муқаддам бошлаган “Металлург” стадиони бугун ўзгача чирой касб этган.

Қисқа фурсат ичида стадион ҳудуди ободонлаштирилди. Барча трибуналарда ўриндиқлар тартибга келтирилди. Эндиликда стадион энг нуфузли, йирик тадбирларни ҳам қабул қиладиган даражада чирой касб этди. 

Шарқий трибунада санъаткорларнинг чиқишлари учун махсус саҳна яратилди. Хуллас, бугун “Металлург” стадионига ташриф буюрсангиз бажарилган ишлар ва ободонлаштириш жараёнига ўзингаз гувоҳ бўласиз.

Мириқиб дам оласиз, хонадонингизга кўнглингиз яйраб қайтасиз. Эслатиб ўтамиз, байрам дастуримиз соат 18:00 дан бошланади. 

Манба: Stadion
Киритилди: 12:14, 17.05.2019.
Ўқилди: 3114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик