Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун дастури давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақани қизларимиз муваффақиятли бошлашди.
Дастлаб Осиё ўйинларининг финалчиси Мадинабону Маннопова -49 килограмм вазн тоифасида дастлабки жангини индонезиялик Оқила Рамаданга қарши ўтказиб, яққол устунлик билан 23:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бироз аввал -57 кг вазн тоифасида Зария Қосимова ҳам биринчи босқичдан қийинчиликсиз ўтди. Сенегаллик Бинета Дидиуга қарши жанг қилган вакиламиз 17:4 ҳисобида устун келди.