Туриннинг “Ювентус” клуби етакчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоа бош мураббийи Массимилано Аллегри билан хайрлашди.
“Раҳмат, жаноб! Биз бор йўғи бир мавсум бирга ишладик, аммо бу ажойиб бўлди. Чунки сиз нафақат ажойиб мураббий балки ажойиб инсонсиз. Сиз билан ишлаш жуда ёқимли эди”, -деб ёзади Роналду.