“Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Горетцка “Айтрахт”га қарши ўйини охиригача ўйнай олмади.
24 ёшли футболчи учрашувнинг 37-дақиқасида жароҳат олди ва зудлик билан заҳирага олинди, унинг ўрнига ўйинни Ренату Саншеш давом эттирди.
Унинг жароҳат тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум Горетцка 30 та ўйинда майдонга тушиб 8 та гол ва 5 та голга ҳаммуалиффлик қилди.