Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги ўйинда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафарда «Персеполис» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Доҳаликлар сардори Хавьер Эрнандес ўйин давомида тўлиқ ҳаракат қилди. Бу 39 ёшли футболчи учун фаолиятидаги энг охирги баҳс бўлди.
Хави "Барселона"даги 17 йиллик фаолиятидан сўнг 2015 йилнинг июль ойида "Ас-Садд" сафига ўтганди. У фаолияти давомида жами 25та совринни қўлга киритди. Жумладан, Хави 8 марта Испания чемпионлиги ва 4 марта Европа чемпионлар лигаси ғолиблигига эга чиққан.
Хави Испания терма жамоаси сафида ЖЧ-2010 ҳамда Евро-2008 ва Евро-2012да ғолиб чиққан. 2010 ва 2011 йилги "Олтин тўп" учун курашда футболчи кучли учликка кирган.