Кириш Регистрация
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче 2-1 Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал 2-1 Эльче
08/03 19:00 Болонья 1-2 Верона
08/03 19:00 Фиорентина 0-0 Парма
08/03 20:15 Хетафе 2-0 Бетис
08/03 22:00 Женоа 2-1 Рома
08/03 22:30 Севилья 1-1 Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор

ОЧЛдаги квоталаримиз камайди

Баҳо:
+ | -

Ғарб минтақасида Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига якун ясалди. Афсуски, ушбу мавсумда иштирок этган Ўзбекистоннинг икки клуби плей-офф босқичига чиқа олмади. Натижада, ОЧЛнинг 2021-2022 йилги мавсуми учун бериладиган квоталаримиз сони камайди.

Сўнгги тур олдидан Ўзбекистон ОФК коэффициентлар жадвалининг Ғарб минтақасида 6-ўринни эгаллаб турган эди. Бу поғона бизга бор-йўғи "1+1" кўринишидаги квотани тақдим этар эди. Буни "1+2" кўринишига келтириш учун эса 5-ўриндаги Ироқдан ўтиб кетиш талаб этилар эди. Гуруҳнинг 6-тур ўйинлари олдидан икки мамлакат ўртасидаги фарқ 1 баллни ташкил қилаётган эди.

Ўзбекистонга энг кўп очко келтириши мумкин бўлган "Пахтакор", афсуски, Саудия клубига ютқазди. Агар "шерлар" ижобий натижани қайд этишганида, кейинги босқичга чиққани учун қўшимча 3 баллга эга бўлар эдик.

"Локомотив" ғалаба қозониб, Ўзбекистон учун 1,5 баллни тақдим этди. "Аз-Завра"нинг ўйинидан олдин жадвалда Ироқдан ўтиб кетдик. Аммо "Завра" кеча тунда ўз майдонида БААнинг "Ал-Васл" клубини мағлуб этди (5:1). Натижада гуруҳ босқичида Ироқнинг фақат битта жамоаси иштирок этаётгани боис, бу мамлакат ҳисоби 3 баллга бойиди ва Ўзбекистондан ўтиб кетди.

"Аз-Завра" ҳам гуруҳда қолиб кетгани учун Ироқ ва Ўзбекистон учун ОЧЛнинг ушбу мавсуми якунланди. Сўнгги 4 йилда Ироқ клублари 35.7 балл тўплашган бўлса, ўзбек жамоалари 33,2 балл жамғаришди.

Натижада Ўзбекистон коэффицинтлар жадвалининг Ғарб минтақасида 6-ўринда қолди ва 2021-2022 йилларда "1+1" квота билан ОЧЛда иштирок этамиз. Келаси мавсумда эса Ўзбекистонга ажратилган "1+2"та ўрин қолади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:41, 22.05.2019.
Ўқилди: 9250 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.