Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Расмий хабар! Нўъмон Хасанов истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Қўқон-1912” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Нўъмон Ҳасанов 2016-йилнинг 2-даврасида жамоамизни жуда қийин вазиятда қабул қилиб олган эди. Тажрибали мураббий “Қўқон-1912” жамоасини қийин бўлган вазиятда , кучлилар сафида олиб қолишни уддасидан чиқди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов мураббийлик қилган даврда жуда кўплаб ютуқларга эришилди. Жумладан “Қўқон-1912” жамоаси 2017 ва 2019-йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. Шунингдек 2017-йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади.

"Қўқон-1912" жамоаси Тошкентда ватанимизни гранд жамоалари "Пахтакор" , "Локомотив" жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида мағлуб этилди. Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” футбол клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига 3 нафар футболчи таклиф қилинди ҳамда бу футболчилар Осиё миқёсидаги йирик ҳалқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди.

Жумладан Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” футбол клубининг балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари бўлиб етишишида бош мураббийнинг хизматлари катта бўлди. Нўъмон Ҳасанов жамоамизга бош мураббий бўлиб келган вақтда асосий мақсади Қўқонлик футбол мухлисларини стадионга қайтариш эканлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ўтган мавсумларда Қўқондаги "Марказий" стадиони мухлислар билан тўлиб тошди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлисларига жуда кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя қилди.

“Қўқон-1912” футбол клуби Нўъмонжон Нурматовичга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради. Биз Нўъмон Ҳасановга мустаҳкам соғлик, келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 11:31, 22.05.2019.
Ўқилди: 4758 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик