Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ўзбекистон ОЧЛдаги квоталарини қачон кўпайтириши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг Осиё чемпионлар лигаси квоталарини сони камайгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. 2021 ва 2022 йилги мавсумларда бизга "1+1" кўринишида жой ажратилади (2020 йилда — "1+2").

Навбатдаги 3та мавсумда бизга ажратилган ўринлар сони тушунарли. Хўш, ундан кейин нима бўлади? 2018-2021 йилги мавсумлар ҳисоб-китоблар бўйича 2023 ва 2024 йилги мавсумларда мамлакатларга бериладиган квоталар тасдиқлади.

2018 йилги натижалар маълум, 2019 йилда эса Ўзбекистон ҳамда рейтингда асосий рақибларимиз — Ироқ ва Бирлашга Араб Амирликларининг натижалари деярли аниқ. Ҳозирча икки йиллик (2018-2019) ҳисоб-китоблар бўйича мамлакатимиз жадвалда Ироқ ва БААдан олдинда бормоқда.

Ироқ клуби ушбу мавсумдаги иштирокини тўхтатган бўлса, БААнинг учта клубидан фақат биттаси нимчорак финалга чиқди. "Ал-Ваҳда" плей-оффда "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа (ё Эроннинг "Зоб Оҳан" клуби, ёки Саудия Арабистонининг "Ан-Насср" жамоаси) билан тўқнаш келади. Агар БАА клуби чорак финалга чиқа олмаса, сўнгги икки йиллик натижалар бўйича Амирлик Ўзбекистондан ўтиб кета олмайди.

Клубларимиз навбатдаги 2020 ва 2021 йилги мавсумларда Ироқ ва БАА жамоаларидан яхшироқ натижа (ёки бир хил) қайд этишса, Ўзбекистон 2023 ва 2024 йилги мавсумлар учун "2+2" кўринишидаги квоталарни қўлга киритади.

Ғарб минтақасида 2018 ва 2019 йилги мавсумлар бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар қуйидагича:

Қатар — 30.083 (3+1)
Эрон — 30.017 (3+1)
Саудия Арабистони  — 24.100 (2+2)
Ўзбекистон — 18.400 (2+2)
Ироқ  — 16.933 (1+2)
БАА — 15.400 (1+1)
Иордания  — 13.767 (0+1)
Туркманистон — 9.983 (0+1)
Ливан — 6.933 (0+1)
Ҳиндистон — 6.800 (0+1)
Тожикистон — 6.767 (0+1)
Сурия — 4.333 (0+1)

Манба: Футболиум телеграм канали
Киритилди: 14:59, 22.05.2019.
Ўқилди: 7833 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.