Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Месси ёки Роналду? «Олтин тўп» соврини учун футболчилар кимга овоз беришмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлган икки феномен ЕЧЛ мусобақасидан чиқиб кетган бўлсада, «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой беришганича йўқ. Бугун айнан шу савол билан футбол оламидаги машҳур инсонларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Киллиан Мбаппе

Ҳозирда «Олтин тўп» учун фоворит Лео Месси бўлиб турибди. У ҳозирда ҳар жабҳада яққол биринчи рақамли футболчи бўлиб турибди. Айнан, шу сабабли бу мавсумда Месси сўровномада ғолиб чиқса керак. У ҳозирда шунчаки даҳшатли формада!

Зайниддан Зидан

Роналду ёки Месси? Бу йигитларнинг «Олтин тўп» учун баҳсларига секин-асталик билан Эден Азар, Антуан Гризман, Мбаппе сингари янги кучлар кириб келмоқда.  Бунинг сабаби, Роналду ва Месси ёшариб кета олмайдилар вақт уларни ортда қолдирмоқда. Бу мавсумни Месси ажойиб ўтказди ва айнан шу сабабли  овозимни унга берсам ажабланманг!

Златан Ибраҳимович

Месси ўз услубига эга футболчилар сирасига киради. Менга у билан бирга тўп суриш насиб этгани учун ҳам қўрқмасдан айта оламан у каби футболчилар бошқа туғулишмайди! Бу ҳудди видео ўйинларидагидек! Сен Мессига тўпни узатасан, у эса, ҳаммани бирин - кетин алдаб ўтишга тушиб кетади. Мен ва Месси бошқа-бошқа услубдаги футболчиларимиз. Агарда у «Барселона»дан бошқа клубда тўп сурганида ҳам ҳозирги даражада машҳурликка эришган бўлар эди. У футболни севади ва уни мухлилар жуда ёқтиришади. Мен Аргентина терма жамоаси мухлисларига қарата унинг ўйинларидан завқланинг сизларга шундай бахт насиб этган демоқчиман!  Месси футболдан кетмагунига қадар «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш шарт! Агарда, менга бу совринни топширишса, эртаси куниёқ уни Леонинг уйига олиб бориб берган бўлар эдим! Агарда Роналду бу совринни қўлга киритса, мен каби йўл тутсин, соврин энг муносибларга топширилиши шарт!

Жозе Моуриньо

Менинг фикримча, Роналду бу мавсум «Олтин тўп»ни қўлга киритса, бу адолатдан бўлар эди. Месси сўровномада ғолиб бўлса, у ҳам бунга лойиқ деб бемалол айта оламан. Индивудуал жиҳат билан олиб қаралса, икки футбол даҳоси ажойиб мавсумларни ўтказишди! Шундай бўлсада, унутмаслик керак-ки, янги авлоднинг иқтидорли футболчилари уларнинг ортидан жуда ката тезликда келмоқда ва ҳадемай етиб олишади. Бу мавсумдаги «Олтин тўп» соврини икки феномен учун ҳам жуда муҳим. Сабаби, кейинги мавсумда улар бу совринга яқинлаша олмай қолишлари мумкин. Стратегик жиҳатдан ўта муҳим бўлган 6 – совринни қўлга киритган футболчи узоқ давом этган курашда ғолиб чиққан бўлади!  

Стивен Жеррард

Мен ўз клубим ЕЧЛ финалида тўп суришидан жуда ҳурсанд бўлдим. Улар «Барселона» клуби билан бўлган супер  ўйинда кучли ирода намоён қилган «Ливерпуль» хақли равишда финалга йўл олди.  Ўйлашимча, бу мавсум Месси «Олтин тўп» учун хақлироқдек! Агар овоз бериш имконим бўлса, мен ўз овозимни Мессига берган бўлар эдим.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 12:42, 23.05.2019.
Ўқилди: 16242 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик