Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Пятов ва Роналду тенг…ёки энг машҳур ва кўп болали футболчилар

Баҳо:
+ | -

Украина миллий жамоаси ва Донецкнинг «Шахтёр» клуби дарвозабони жорий йил бошида битта кўрсаткич бўйича ўзини биринчи рақамли юлдуз сифатида кўрадиган Криштиану Роналду билан тенглашди.

Қизиқ, голкипер қанақасига тўпурар ҳужумчига тенглашиши мумкин? Гап шундаки, Пятов оиласида тўртинчи фарзанд туғилди. Кўпчилик билади, португалиялик футболчи ҳам 4 нафар ака-ука (опа-сингил) отасидир. Хўш, замонавий футболнинг яна қайси юлдузлари «Кўп болали ота» қабилидаги фахрли мақомга эгалар?

2019 йил Андрей Пятов учун жуда омадли келди - у 15 февраль куни ниҳоят, ўғилчали бўлди. Бунга қадар «Шахтёр» голкипери турмуш ўртоғи Юлия билан 3 нафар қизалоқни тарбиялаётганди. Дейлик, тўнғич қизи Дарья 13 ёшда, ўртанчаси Милана 9 ёшда ва кичиги Майя 4 ёшда. Хуллас, оилапарвар дарвозабон ахийри, ниятига етди.

 

Туриннинг «Ювентус» клуби билан Италия «А» сериясида ҳам зафар қучган Португалия миллий жамоаси юлдузи Криштиану Роналдунинг тўнғич фарзанди 2010 йил 17 июнь куни туғилди. Сурогат она дунёга келтирган чақалоққа отасининг исмини беришди - кичик Криштиану. 2017 йилга келиб эса, машҳур футболчининг оиласи бирданига 3 нафар фарзанд ҳисобига кенгайди: 5 июнь куни эгизаклар - Ева ва Метью туғилишди (яна сурогат онадан). 12 ноябрь санаси эса Роналдунинг ҳозирги қаллиғи Жоржина Родригес уни қизалоқ (исми - Алана) билан сийлади.

 

Криштианунинг биринчи рақамли рақобатчиси Лионель Месси ҳозирча бироз орқада. «Барселона»нинг алмаштириб бўлмас етакчиси турмуш ўртоғи Антонелла билан 3 нафар фарзандни улғайтирмоқда. Айтганча, Аргентина терма жамоаси вакилида қизи йўқ, фақат ўғил болалар - Тьяго (туғилган санаси - 2012 йил 2 ноябрь), Матео (туғилган санаси - 2015 йил 11 сентябрь) ва Чиро (туғилган санаси - 2018 йил 10 март).

 

«Реал Мадрид» сардори Серхио Рамос маҳбубаси - таниқли телебошловчи Пилар Рубиони еру кўкка ишонмайди. Диққатни тортадиган томони, Испания миллий жамоаси вакили фарзандлари сони бўйича Месси билан нафақат тенг, балки ўхшаш. Яъни Серхио Рамос ҳам 3 нафар ўғилча отасидир. Рубио 4 ёшда бўлса, Марко 3 ёшда. Кенжаси Алехандро эса 25 март куни 1 ёшга тўлди.

 

3 нафар ўғли бор футболчилардан яна бири - бу «Шахтёр» клуби ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тарас Степаненко. Украиналик футболчи оиласида Ярослав (5 ёш) ва Святослав (4 ёш) 2 йил оралиғида туғилишган, Мирон эса шу ой 2 ёшга тўлади.

«Ди Си Юнайтед» ҳужумчи Уэйн Руни ўғил фарзандлар сони бўйича Месси ва Рамосдан ҳам олдинда. Англиялик фахрий футболчи оиласида нақ 4 нафар полвонтой улғаймоқда: Кай Уэйн (9 ёш), Клей Энтони (5 ёш), Кит Жозеф (3 ёш) ва Касс Мак (1 ёш).

 

Испаниялик фахрий голкипер Пепе Рейна чиндан ҳам, катта оила бошлиғи. «Милан» дарвозабони 5 нафар фарзанднинг меҳрибон отаси. У аввало, Греция (12 ёш), Альма (10 ёш), Лука (7 ёш), Тьяго (5 ёш) ва Сира (4 ёш) учун майдонга тушишини тез-тез таъкидлайди.

 

Бу йил кутилмаганда, «Монако» сафига қўшилган испаниялик Сеск Фабрегас ҳозирги қаллиғи Даниэлла Семаан билан 2012 йили танишган. Ортда қолган 7 йил оралиғида жуфтлик 3 нафар фарзандли бўлди: Лия (туғилган санаси - 2013 йил 10 апрель), Капри (туғилган санаси - 2015 йил 10 июль) ва Леонардо (туғилган санаси - 2017 йил 4 апрель). Дарвоқе, Семаан хонимнинг яна икки фарзанди бор - 18 ёшли Мария ва 13 ёшли Жозеф унинг олдинги никоҳидан туғилишган.

 

«Реал»ни безор қилган Уэльс «шаҳзодаси» Гарет Бэйл оиласида 2018 йил май ойида ўғил фарзанд - Аксель Чарльз дунёга келди. Ярим ҳимоячида яна 2 нафар қизалоғи бор - 6 ёшли Альба Вайолет ва 3 ёшли Нава Валентина.

 

Франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери оиласида ўзига хос баланс юзага келган. Яъни «Бавария»га кўп хизмат қилган футболчида 2 нафардан қизи (13 ёшли Ҳизия ва 11 ёшли Шоҳиноз) ҳамда ўғли (7 ёшли Саиф ал Ислом ва 3 ёшли Муҳаммад) бор.

 

«Олтин тўп»-2018 соҳиби Лука Модрич 3 нафар фарзанднинг бахтиёр отаси. «Реал»нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси ҳамхонаси Ваней Модрич билан бир ўғил (Ивано 9 ёшда) ва икки қиз (Эму 6 ёшда ва София 2 ёшда)ни тарбияламоқда.

«Сток Сити» клуби ва Бурунди терма жамоаси ҳужумчиси Сейдо Берахино атиги 1,5 ой ичида бирданига кўп болали оталар қаторига қўшилди. Аниқроғи, у 2018 йилнинг 30 май - 17 июль кунлари оралиғида 3 карра ота бўлди. Янада аниқроғи, 3 нафар аёлдан фарзанд кўрди. Сейдонинг собиқ турмуш ўртоғи Стефания Кристофор ўғилча (Коста) дунёга келтирган бўлса, кейинги хуштори Челси қизча (Ания Мария) билан сийлади. Берахинонинг Бурундидаги маҳбубаси ҳам айни шу даврда она бўлди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:02, 24.05.2019.
Ўқилди: 4525 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.