Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида 3та ўртоқлик ўйини ўтказади.
Дастлаб, 2 июнь куни Аланья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши, кейин эса 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мазкур ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз 28 май куни Тошкентда йиғинга киришади. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар номи Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан кейин 27 май душанба куни эълон қилинади. Чунки шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтадиган тур учрашувларида миллий терма жамоага номзод бўлган футболчилар жароҳат олишиб қолиши ва бошқа кутилмаган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли Эктор Купер тўлиқ рўйхатни эълон қилиш учун Суперлиганинг 10-тури якунига етишини кутишга қарор қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май куни Тошкентда бошланадиган йиғин давомида "Сity Palace" меҳмонхонасида жойлашиб, "Жар" стадионида машғулот олиб боради. 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олади. У ерда 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади.
7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Милли" стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. 12 июнь куни эса йиғин якунига етади ва терма жамоага жалб қилинган футболчилар ўз клубларига қўйиб юборилади.
Месси ЖЧ-2026 финалидан кейин Ямал унга нима деганини айтиб берди [4640]
Винисиус «Реал»нинг янги футболчисига мурожаат қилди [3912]
«Барселона» ЖЧ-2026 финали қаҳрамони Ферран Торрес бўйича қарор қабул қилди [3350]
Соф маош бўйича «Реал»да ким энг кўп пул топиши айтилди [3130]
«Олтин тўп» ташкилотчилари Жаҳон чемпионати юзасидан тушунтириш беришди [3024]
Марк Кукурелья ЖЧдаги ғалабадан кейин ўз ваъдасини бажармоқчи [2839]
Гвардиола билан музокаралар ўтказилди [2601]
Лионель Месси ЖЧ финалидаги мағлубиятдан кейин фикр билдирди [2517]
«Барселона» Альвареснинг ўрнига икки нафари ҳужумчини топди [2436]
«Камп Ноу»даги том сабабли Холанд «Барселона»га ўтмайди [2330]













