Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Машхур футболчиларнинг қўрқувлари (Фобиа)

Баҳо:
+2 | -

Инсонлар орасида  ит ёки мушукдан, баъзан эса баландликдан қўрқадиганлар етарлича топилади. Футболчилар ҳам бундан мустасно эмас. Бугун эътиборингизга машхур футболчиларининг сиз билмаган фобиялари ҳақида.

Кристиано Роналду

Португалиялик футболчи қанчалар ноодатий туюлмасин ўз интервьюларидан бирида бизнинг бугунги саволимизга жавоб бериб ўтган. Унинг айтишича, Криш эрта оламдан ўтишдан қаттиқ қўрқади ва доим соғлиғИ ва ҳафвсизлигини таъминлашга ҳаракат қилади. Унинг ҳаётда ягона қўрқадиган нарсаси шу бўлиб, унинг умид қилишича 90 ёшга қадар умр кўради деб ёзади «Радио спорт» ўз блогида.

Киллиан Мбаппе

У дунёнинг энг кучли ҳимоячиларию, дарвозабонларидан заррача қўрқмаслиги мумкин, бироқ кичкинагина сичқондан ўлардек қўрқади. Жамоадошларининг айтиб беришича, футболчи ёшлар ўртасида Сербияда бўлган турнирда ўз хонасида ётишдан бош тортган ва у ерда сичқон кўргани ҳақида ҳаммага айтиб тўпалон кўтарган. Оқибатда, меҳмонхона ҳодимлари Мбаппенинг хонасини алмаштиришган ва уни тонггача «қўриқлаш» мақсадида 3 та мушукни унинг номерига жойлаштиришган. Футболчининг ўзи ҳам фобияси тўғрисида бир неча бор телешовларда айтиб ўтган.

Оливиа Жиру

Алф лақабли қўғирчоқ ўтган аср сўнгида ва теле экранларнинг юлдузига айланган эди. Футболчининг акалари Оливиени айнан ўша қўғирчоқ ёрдамида қўрқитишган ва айтганларини сўссиз бажаришга ундашган. Бечора Оливие қўрққанидан гоҳида йиғлаб юборар, афсуски бу кичик деталлга уйдагилар ортиқча эътибор қаратишмаган. Оқибатда, футболчи айнан шу телеқаҳрамонни кўриши билан ўзини ёмон ҳис қила бошлаши ҳозирга келиб ҳам  тўхтамаган. Гирунинг айтича: “у чинакам «монстр» ва қўрқинчили махлуқ! Мен ҳалигача уни кўришдан чўчийман…”

 Уэйн Руний

Руней болалик даврларида шарпалардан қаттиқ қўрқани сабабли, кечалари телевизорни ва хона чироқларини ёқиб ухлар эди. Буни қарангки, бу кейинчалик одатга айланиб қолади. Рунейнинг ўзи бу ҳақида шундай деган эди: «Мен жим-жит ва қоронғу хонада сира ухлай олмайман.Кимдир мени ортимдан келаётгандек туюлаверади. Менга ёруғ ва шовқинли хона бўлиши шарт! Акс холда ўзимни ёмон хис қилишни бошлайман…»
Футболчининг жамоадошларидан бири Видичнинг айтиб беришича, Руний тунда сафардан қайтиш чоғида ҳам ўз чироқларини ёқиб олар ва қулоқчинларидаги мусиқанинг овозини баланд қилиб хотиржам ухлаб кета олар экан. Қизиқ холат, шундай эмасми?

Ҳудсон Одои

«Челси» клубининг келажаги деб қаралаётган футболчи секин-асталик билан катта футболга кириб келмоқда. Унинг фобияси кишини кулгусини қистасада, унда мантиқ мавжуд!  Гап шундаки, Ҳудсон ёшлик чоғларида ҳайвонот боғида товус билан сувратга тушаётган пайтида унинг ҳужумига учраган ва қуш унга яхшигина тан жароҳати етказган экан. Шу сабабли футболчи бир нечта руҳшунос билан ишлаган бўлсада, товусларга бўлган  қўрқув уни сира тарк этмади. Ҳозирги кунда футболчининг  товуслардан доим ўзини олиб қочишга урунишини тушунса бўлади.

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:35, 26.05.2019.
Ўқилди: 10000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.