Дарҳақиқат, ЕЧЛ тунир доирасидаги финалларнинг 6 таси бир давлатнинг икки клубидан иборат бўлган ва бу мавсумдаги финал бундай финалларнинг еттинчиси сифатида тарихга киради. Бугун бундан аввалги 6 та финал ҳақида қисқача
2000-йил Париж
«Реал Мадрид»: «Валенсия»
Финал олдидан кўплаб мутахассислар Эктор Купер бошчилигидаги «кўршапалаклар»ни фоворит деб қайт этишган эди. Ўша мавсумда Купер ва унинг шогирдлари ўта ишончли ўйин намойиш этиб финалга етиб келган эди. «Реал Мадрид» эса, «Ла лига»да 5-ўрин билан чекланишга мажбур бўлган эди. Финал учрашуви кутилмаганда «Реал Мадрид»нинг йирик 3 : 0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланади. Эктор Купер шогиртларига ўша учрашувда ўз кучига ишонч етишмаган бўлса, кейинги мавсумдаги финалда бироз омад етишмайди ва улар ЙЧЛ финалида«Бавария»га ютқазиб қўйишади.
2003-йил «Манчестер»
«Ювентус» : «Милан»
2002 – 2003 - йилдаги мавсумда «Юве» катта фарқ билан чемпионликни қўлга киритган бўлса, «Милан» 3-ўрин билан «А церийа»ни якунлаган бўлсада, финалда омад уларга кулиб боқади. «Пенальтилар церийаси»да Андрей Шевченконинг сўнгги зарбаси учрашувга нуқта қўяди. Ўша финалдан сўнг, «Милан» яна бир бор ЙЧЛда ғолиб чиқишнинг уддасидан чиққан бўлса, «Ювентус» финалларда Испан клубларига имкониятни бой бериб қўйди.
2008-йил «Москва»
«Челси» : «Манчестер Юнайтед»
Москвада бўлиб ўтган ЙЧЛ финали чинакам инглизча бўлган эди. Голлар, қизил карточка, кутилмаган бурилиш, Роналду ва Террининг ноаниқ пенальтини амалга оширгани… Воқеаларга бой бўлган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб 1 : 1 бўлган «Пенальтилар церийаси»да Жон Террийнинг сирпаниб кетиши «Челси»ни ЙЧЛ ғолиблигидан маҳрум қилган эди. Ўша ноаниқ пенальтидан сўнг Жон Террий шу қадар руҳан чўкиб қолган эдики, ўзига келиши учун узоқ вақт руҳшунос ёрдамидан фойдаланган эди.
2013-йил «Лондон»
«Боруссия Дортмунд» : «Бавария»
«Бундеслига»нинг икки гранд клублари тўқнашуви «Бавария»нинг 2 : 1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ва ўша мавсумдан бошлаб Юрген Клоппнинг ҳаётидан омад деб аталувчи бевафо нарса бутунлай чиқиб кетган эди. Лондондаги баҳсдан сўнг Клопп 2 бор Германия кубоги, бир бор Англия Лига кубоги, ЙЧЛ финали, Европа Лигаси финалларида мағлубиятга учрайди ва ҳозирга қадар бирорта совринни қўлга кирита оламаганига ишониш қийин
2014-йил «Лиссабон»
«Атлетико Мадрид» : «Реал Мадрид»
18 йилдан сўнг яна Испания чемпионлигини қўлга киритган Симеони шогирдлари, «Лиссабон»даги финал учрашувида ҳисобни очишган, ва бу натижа 93 дақиқага қадар сақланиб турган эди… Бахтга қарши сўнгги дақиқаларда бурчак тўпидан унумли фойдаланган Серҳио Рамос ўйинни қўшимча таймларга ўтказган ва қўшимча таймларда руҳан синиб қолган «Атлетико Мадрид» яна 3 голни ўз дарвозасидан олиб чиққан эди.
2016-йил «Милан»
«Атлетико Мадрид» : «Реал Мадрид»
Мадриднинг икки клуби тўқнаш келган иккинчи финал учрашувида яна Серҳио Рамос гол уриб ҳисобни очган, иккинчи бўлимда эса, Караско имкониятларни тенглаштирган эди. Пенальтилар церийасига қадар чўзилган учрашувнинг антиқаҳрамони сифатида Хуанфран катта саҳнага чиқади ва «Реал Мадрид» жамоасининг чемпионлиги учун катта ёрдам бериб юборади.
«Тоттенҳем» : «Ливерпуль»
Ҳисоб бўйича бир давлат клублари ўртасидаги 7-финал учрашувига бўлган қизиқиш юқоридаги учрашувлардан заррача ортда қолмаслиги аниқ. Кўрамиз финал учрашуви Британиянинг қайси клуби тарих китобида олтин ҳарфлар билан ўз номини ёзиб қўяр экан?!