Кириш Регистрация

Месси : «Шу гапларни айтганимдан уялиб кетяпман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жамоаси сардори ва клуб тарихидаги энг кучли футболчи саналадиган Лео Месси кеча мавсум якунида клуб мухлисларига мурожаат қилди. У шу кунларда терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилишидан аввал, фанатлар армиясига айтган сўзларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Бу мавсум биз учун ўта қийин ўтди. Сўнгги йилларда бизнинг клуб оғир қадамлар билан финишга етиб келмоқда. Афсуски , биз ЕЧЛда ғолиб чиқа олмадик. Мен бу ерда ўтириб шу гапларни айтаётганимдан уялиб кетяпман. Дарҳақиқат, биз бир неча йилдан бери «шалпангқулоқ»ни «Камп Ноу»га олиб келишни уддасидан чиқа олмаяпмиз. Бу ҳозирда бизнинг асосий муоммоларимиздан бири! Мухлисларимизнинг ички чемпионатдаги ғалабаларимиз қизиқтирмай қўйган. Улар бизнинг халқаро майдондаги ютуқларимизни исташмоқда.

«Барселона» дунёнинг энг қудратли клубларидан бири саналади. Тўғри, ҳозирги аҳволимизда бу сўзга тўлиқ мос тушмаслигимиз мумкин, бироқ бизнинг бой тарихимиз ва ўз дунёқарашамиз мавжуд. Ачинарлиси, 2 та мавсумдан бери ЕЧЛда қақшатқич мағлубиятга учраб келмоқдамиз.  Мен учун бундай мағлубиятларга учраш шармандали ҳолат! Мавсум сўнгида мухлислардан узр сўрамоқчи эдим. Бу менинг жамоа сардори сифатида ўтказган илк мавсумим эди ва бу мавсум омадсиз якунланди. Ҳамма айб ва камчиликларни ўз бўйнимга оламан ва жамоамдан ва унинг ер юзидаги барча мухлисларидан узр сўрайман. Сизлар бундай натижага лойиқ эмас эдингиз.

Ҳаммасини ўз ўрнига қайтариш учун кейинги мавсум олдидан бизни катта ўзгаришлар кутмоқда. Умид қиламанки, ўзгаришлар биз учун керакли натижани олиб келади ва кейинги мавсумда ЕЧЛда айнан бизнинг клуб ғолиб чиқади.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 16:06, 29.05.2019.
Ўқилди: 20284 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.