Хабарингиз бор, бугун катта футбол байрами. Европа Лигаси финалида икки инглиз клублари тўқнаш келади ва чемпионлик учун дахшатли футбол намойиш этишади деган умитдамиз. Бугун бу учрашув атрофидаги ва ичидаги энг қизиқ ва сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
«Челси»нинг асосий таркиби (Тахминий)
Кепа, Аспиликуэта, Кристенсон, Давид Луис, Алонсо, Ковачич, Жоржино, Баркли, Педро, Жиру, Азар
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Лофтус-чик, Ампаду, Ҳудсон-одои, Рюдегер
Савол остида турганлар: Нгола Канте, Кехилл
«Арсенал»нинг асосий таркиби (Тахминий)
Чех, Колашинатс, Коселни, Папастатопулос, Мустафи, Мейтленд-Найлс, Джака, Торрейра, Обомиянг, Ўзил, Лягазетт
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Аарон Ремзий, Денис Суарез, Эктор Белерин, Холдинг, Мхитарян
Савол остида турганлар: Уэлбек
Учрашувда кутилаётган қизиқарли воқеалар
Кристиенсен ва Давид Луис - Обомиаянг ва Лягазетт
Бу мавсумни ажойиб ўтказаётган «Арсенал» ҳужумчиларининг статистикасига ҳавас қилса, арзийди. Улар бу мусобақанинг 14 та учрашувида 13 гол ва 5 та пасни ижро этишган. Габонлик ҳужумчи ҳимоячиларга муаммо бўлса, француз вазиятлардан фойдаланиш борасида тенгсиз. Уларга қарши бугунги ўйинда Кристенсен( у мавсум бошидан бери асосий таркибда) ва Давид Луис жуфтлиги ҳаракат қилади. Бу учрашувнинг натижаси катта эҳтимол билан мана шу тандемларнинг қандай ўйин кўрсатишига боғлиқ. Қайси жуфтлик яхшироқ ўйнаса, ўша футболчиларнинг жамоаси чемпионликни қўлга киритади.
Мутахассислар фикри
Ден Такер:
Сўнгги 10 йилликда «Челси» халқаро ғалабаларга кўникиб қолди. Улар 2013-йил Амстердамда ўзлари иштирок этган илк Европа Лигаси финалида ғалаба қозонишгани таҳсинга сазовор. Айнан ўша ғалаба қозонган жамоанинг ўзаги ҳозирда таркибда. Азар, Аспиликуэта, Луис сингари етакчи футболчилар илк дақиқаларданоқ майдонда ўзларини кўрсатишлари шарт! Уларнинг тажрибалари бирорта совринни қўлга киритмаган Саррининг илк ғалабасида қўл келиши мумкин!
Жон Аткин :
«Кононирлар»да совринларнинг сони жуда кўп. Улар 13 бор АПЛда, 13 бор Англия кубогида ва 2 бор Лига кубогида зафар қучишган. Бундан ташқари, 1994-йилда жамоа «Кубок эгалари кубоги» совринини ҳам қўлга киритган. «Арсенал» устознинг ҳисобида 3 та «Европа Лига» бош соврини мавжуд. Бу омил финал учрашувида катта роль ижро этиши мумкин!
Бош мураббийларнинг ўйин олди фикрлари:
Сарри:
Одатда биз «Арсенал» билан очиқ футбол намойиш этамиз. Рақибимизда иккита ажойиб ҳужумчи бор. Улар ҳужум чизигида ажойиб ўйин кўрсатиб келишмоқда. «Арсенал» агрессив футбол намойиш этиб келмоқда. Шунингдек, улар прессингда ҳам жуда фаол.
Тўғриси, биз бу турнирдан ЙЧЛда иштирок этиш мақсадида фойдаланмадик. Шунчаки, АПЛ орқали бу мусобақада иштирок этдик ва илк совринимизни қўлга киритиш мақсадида одимладик. Бу финал биз учун жуда муҳим ва «Челси» бу совринни қўлга киритиш учун ҳақли.
Унай Эмири :
Мавсум бошида футболчиларга ҳар бир турнида ғалаба учун майдонга тушишимиз зарурлигини тушунтирдим. Шундай бўлсада, бази футболчилар АПЛ учрашувларида майдонга тушишни авзал кўришди. Майли, бу уларнинг ҳоҳиши, бироқ кимнинг майдонга тушишини доимо мен ҳал қиламан. Турнир бошида АПЛни авзал кўрган футболчилар финал олдидан олдимга келиб: «мана мен финалга тайёрман», - дейишса, уларга фикрим ўзгармайди десам, адашган бўламан! Биз учун бу совриннинг қиймати жуда баланд! Мен финал олдидан ҳеч қандай таҳмин қилишни истамайман. Шунчаки, ғалаба қозонамиз ва бўлди!
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу мавсумда бу жамоалар икки бор тўқнаш келишган. «Челси» ўз уйида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «Арсенал» 2:0 ҳисобида зафар қучган. Бу учрашув уларнинг бу мавсумдаги 3-тўқнашуви бўлади!