Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбек спортнинг “Олтин генофонди” МОҚда жам бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўз тарихини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Шунингдек, бу жумлани спорт миқёсида ҳам қўллаш мумкин. Ўтмишидаги таниқли спорт фахрийларининг бой тажрибаларидан фойдаланиш муваффақиятга эришишнинг яна бир калитидир.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтмишимизнинг энг ёрқин спорт фахрийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу учрашув спорт фахрийлари ва МОҚ президенти ўртасида ташкил этилди. Унда ташкилот қошида спорт фахрийларлари, таниқли олимлар ва арбоблардан иборат Жамоатчилик Кенгашини тузиш ва улар билан ҳамкорликда ишлаш борасида суҳбат борди.

Учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов спорт фахрийларининг соғлом турмуш тарзи ва спорт оммавийлигини ошириш борасида тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

“Аввало, таклифимизга йўқ демасдан ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Сизлар ўзбек спортининг “Олтин генофонди”сизлар. МОҚ қошида тузиладиган Жамоатчилик Кенгаши ўзбек спортини янги босқичга олиб чиқишда катта ёрдам беради.

Биз сизлардаги бой тажрибадан фойдаланишимиз керак. Орангизда спортимиз тараққиётига, унинг бугунги зафарларига тамал тошини қўйган мутахассисслар бор. Ҳозирда барча спорт федерацияларида моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш борасида иш бошлаяпмиз. Сизлардаги тажриба ва иштиёқ билан спортимизнинг шонли тарихини қайта тиклаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Мазкур учрашувда бокс, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, спорт курашлари, бадиий ва спорт гимнастикаси, шунингдек, илмий соҳа йўналишларида шуҳрат қозонган авлод вакиллари қаторида сув полоси, чим устида хоккей каби спорт турларида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси билан жаҳон чемпионати, Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган вакилларимиз ҳам қатнашишди.

Таъкидлаш жоиз, бугун Миллий олимпия қўмитасига пойтахтимизда истиқомат қилаётган фахрийларгина ташриф буюришди холос. МОҚ келгусида барча вилоятлардаги спорт фахрийлари билан ҳам изчил ҳамкорликни йўлга қўйишни, уларнинг улкан тажрибасидан спортимиз тараққиёти ва Олимпия ҳаракати ривожи йўлида фойдаланишни мақсад қилган.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:01, 30.05.2019.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.