"Ливерпуль" президенти Том Вернер жамоанинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Барселона"да ўйнаётган яримҳимоячи Филиппе Коутиньо ҳақида гапирди.
"Филиппе ҳақида энг яхши фикрларни билдиришим мумкин, аммо у "Ливерпуль"ни тарк этиб, Испаниянинг энг йирик клубларидан бирига ўтди. Биз унга тўғри йўлда эканимизни тушунтиришга уриниб кўрдик. Биз билан чемпионлар лигасида бирон нарсага эришиши мумкинлигини айтдик. Ҳозир ўз қароридан афсусланса керак", - дейди Вернер.