Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Месси ЕЧЛ финалида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди!

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛ финалига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Финал учрашувида «Ливерпуль» бироз фоворитроқ кўрингани билан «Тоттенҳем»нинг имкониятлари ҳам чакки эмас. Бугун футбол оламидаги энг машҳур инсонлар томонидан финалга қилинган тахминларни ўқишингиз мумкин.

Роберто Карлос

Мен учун икки клубнинг ҳам имкониятлари тенг! Улар финалда ўйнашга ҳақли. Шундай бўлсада, «Ливерпуль»да кичик устунлик мавжуд. Сабаби, улар ўтган мавсумда ЕЧЛ финалида иштирок этишган ва керакли хулосаларни чиқарган ҳолда, учрашувни совуққонлик билан ўтказишади, лекин учрашув томошабоп бўлишига шубҳам йўқ!

Девид Бекҳэм

Тўғриси, бу мавсумдаги инглиз финаллари кишини қувонтирди.  Асосийси, туманли албион клублари яна ўзларининг пик формаларини тиклаб олишди! Ўйинда катта эҳтимол билан «Ливерпуль» ғалаба қозонса, ажаб эмас. Сабаби, улар АПЛ пойгасида «Шпорлар»дан аввалроқ финишга етиб келишди. Шундай бўлсада, биринчи навбатда икки клубдан ҳам ҳужумкор ва жанговар футбол кутиб қоламан. Қолгани муҳим эмас.

Златан Ибраҳимович

Бу финал учрашувини томоша қилишдан кўра Европа Лигасини кузатганим маъқул. ЕЧЛ  финалида Клопп шогирдлари рақибига нисбатан бир бош баландроқ.  Шундай экан, «Тоттенҳем»дан уларга қаршилик кўрсатишни кутиш ноўрин.

Уэйн Руни

Қувонарлиси, АПЛ клублари жисмоний футбол эвазига яна секин-асталик билан Испания футболини тахтдан қулатмоқда. Бу ёқимли ҳолат. АПЛда тўп суриш ҳар қандай футболчининг қўлидан келавермаслиги ҳеч кимга сир эмас. Финалда «Ливерпуль»ни фоворит эканлигини айтиб ўтган бўлар эдим. Улар ўтган мавсумдаги хатоларидан хулоса чиқаришган ва бу мавсумда чемпион бўлиш учун тиш тирноқларигача қуролланиб майдонга тушишлари кутилмоқда.

Месси

Мен финалда «Ливерпуль»ни фоворит деб ҳисоблайман. Улар «Энфилд»да  бизнинг хатоларимиз учун эмас, балки ўзларининг профессионалларга ҳос ҳислатлари эвазига бизни мағлубиятга учратишди. «Тоттенҳем»ни ҳам ҳурмат билан тилга олиш зарур. Почетино шогиртлари «Аякс»ни қандай тунирдан чиқариб юборишганини ҳамма кўрди. Шундай бўлсада, «Ливерпуль» қаторасига иккинчи мавсумдан бери кучли футбол намойиш этиб келмоқда ва кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛ финалида майдонга тушади.  Бу уларга Киевдаги мағлубиятдан сўнг иккинчи имкон сифатида берилган тақдирнинг инояти. Улар бу туҳфани қўлдан чиқириб юбормасликлари зарур!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:30, 31.05.2019.
Ўқилди: 20120 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.