Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мадрид полицияси «Тоттенхэм» мухлисларини дўппослади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси финал баҳси олдидан Мадрид полицияси 4 кишини ҳибсга олди.

31 май, жума куни кечаси шаҳардаги Пуэрта-дель-Соль қаҳвахонасида можаро юзага келган. Интернетда тарқалган видеода кўринадики, полиция дубинка билан қаҳвахонага кириб келиб, мухлисларни уради.

Daily Mail тарқатган хабарга кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари ҳеч қандай сабабсиз «Тоттенхэм»нинг 50га яқин мухлисларини урган. Уларнинг кўпчилиги жароҳат олган.

«Мадриддаги чемпионлар лигаси финал баҳси арафасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Буюк Британиянинг 4 фуқароси полицияга ҳужум қилгани учун ҳибсга олинди», – дейилади полиция матбуот хизмат тарқатган баёнотда.

Қаҳвахона хўжайинининг фикрича, "Тоттенхэм" мухлислари "Ливерпуль" фанатлари шаънига ҳақорат сўзларини айтишган ва бақиришган. Шундан кейин улар полицияни чақиришган, аммо полиция ҳаддан ташқари тажовузкор ҳаракат қилганини тасдиқлашди.

"Шпорлар" мухлислари эса бошқача фикрда.

«Биз ўзаро ҳазиллашиб ва кулишиб турган эдик. Шунчаки «Тоттенхэм» ҳақида гаплашиб турган эдик. Кутилмаганда икки нафар полициячи бизга ташланди ва бизни дубинка билан ура бошлади. Улар буни ҳеч қандай сабабсиз амалга оширишди. Уларнинг ақли жойида эмас шекилли», – деди мухлислардан бири.

«Тоттенхэм» – «Ливерпуль» ўйини бугун «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 19:07, 01.06.2019.
Ўқилди: 6184 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.