Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Европанинг нуфузли соврини «Ливерпуль»га насиб этди

Баҳо:
+ | -1

Европа чемпионлар лигасининг ушбу мавсуми якунига етди. Бош соврин учун Англиянинг икки жамоаси — "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари кураш олиб боришди.

Финал Клопп жамоаси учун жуда омадли бошлади. Илк ҳужумдаёқ Мане жамоадошлари томон узатма бераётгани чоғда тўп жарима майдончаси ичида турган Мусса Сиссоконинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. Муҳаммад Салоҳ 11 метрли жарима зарбасини марказ бўйлаб йўллади ва ҳисобни очди.

Мерсисайдликлар бундай сценарийни режалаштиришганми ёки йўқми, буниси аниқ эмас, аммо улар тезда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашга ўтишди. Клопп шогирдлари ишончли ҳимояланиб, рақибнинг хато қилиши кута бошлашди. Қарши ҳужумлар пайтида "Ливерпуль"нинг икки қанот ҳимоячилари — Трент Александр-Арнольд ва Эндрю Робертсон икки марта олис масофадан зарба йўллашди. Бир зарбага бироз аниқлик етишмаган бўлса, иккинчисини Льорис бартараф этди.

"Тоттенхэм" эса танаффусга қадар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олмади. Улар сўнгги узатмани беришда аниқлик етишмади. Боз устига, ҳали формасини тиклай олмаган Харри Кейн жамоасига фойда бера олмади.

Иккинчи бўлимда Почеттино таваккалга қўл уриб, ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчи Лукас Моурани туширди. Лондонликлар иккинчи таймни анча ҳужумкор ўтказиб, кўплаб зарбаларни йўллади. "Ливерпуль" посбони Алиссон Бекер барча зарбаларни қайтариб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Боз устига, ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида мерсисайдлар ўйинга киритган бурчак тўпи самарали чиқди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўп учун кураш оқибатида Оригига узатма берилди. Бельгиялик футболчи ўткир бурчак остида ерлатиб зарба берди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" ўз тарихида 6 марта, Юрген Клопп эса фаолиятида илк марта Европа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Европа чемпионлар лигаси, финал
Тоттенхэм Англия – Ливерпуль Англия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 2, пенальти Салоҳ, 0:2 – 87 Ориги.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Алли (Льоренте, 82), Уинкс (Лукас Моура, 66), Сиссоко (Дайер, 74), Эриксен, Сон Хын Мин, Кейн.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум (Милнер, 62), Мане (Гомес, 90), Салоҳ, Фирмино (Ориги, 58).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:57, 02.06.2019.
Ўқилди: 8424 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.