Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Гвардиола АПЛ нинг энг кучли клуби номини айтди

Баҳо:
+1 | -

Кеча бўлиб ўтган финал учрашувидан сўнг, футбол мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар кўпчиликка қизиқ туюлган бўлса, ажаб эмас. Бугун эътиборингизга замонамизнинг энг кучли мураббийлари томонидан билдирилган фикрларни тақдим этамиз.

Жозе Моуриньо

Финал юз фоиз ҳамма таҳмин қилган кўринишда ўтди! «Ливерпуль»нинг ЕЧЛ ғолиби бўлгани ҳеч кимни ҳайратда қолдирмади.  Клоппнинг жамоаси Почетиноникидан бир бош баланд эканлиги кундек равшан эди ва якунда шундай ҳам бўлди. Улар ҳозирда кўҳна қитъанинг энг қудратли клуби  ва буни кечаги ўйин ҳам исботлади. АПЛда «Ман Сити» ғолиб чиққан бўлсада, «Ливерпул» Британиядаги энг кучли клуб! Гвардиола ўзининг фалсафий сўзлари билан омадсизлигини яширишга урунмоқда. Аслида, у ҳам тан олиши лозим, ҳозир «Ливерпуль» бутун дунёдаги энг қудратли клуб эканлигини!

Гвардиола

Мен кечаги учрашувда Сон ва Кейннинг бўш ўйинидан ҳайратландим. «Тоттенҳем» вазият яратиш борасида «Ливерпуль»дан илгарилаб кетди, бироқ ҳал қилувчи зарба ўша куни уларга насиб этгани йўқ. Айнан шундай учрашувларда футболчиларнинг даражалари сезилиб қолади. Финал учрашувида «Ливерпуль» футболчилари ўта юқори класс намойиш этдилар ва ҳақли тарзда Чемпионлар Лигасининг ғолибига айланишди. Юрген Клопп «Ливерпуль»ни янги даражага олиб чиққани рост! Мен ҳозирда «Ман Сити»ни «Ливерпул»дан кучлироқ деб ҳисобламайман. Клопп ва унинг жамоаси ҳозирга дақиқаларда биздан устунроқ кўринишмоқда!

Стивен Жеррард

Уларга қойил қолмасдан иложингиз йўқ. «Ливерпуль» АПЛ да бу мавсумда атиги биттагина учрашувда мағлубиятга учради ва айнан чемпионгина уларни мағлуб эта олди. Бу фантастик мавсум ҳеч қачон мухлислар ёдидан кўтарилмайди. Сабаби, Клопп ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун нима керак бўлса, ҳаммасини амалга оширди ва мухлисларимиз узоқ кутган даврлар яна ортга қайти.
Футболчилардан жуда ҳурсандаман. Агарда, улар 2-голни киритишмаганида бу ҳаққоний ғалаба сифатида тарихга кирмаган бўлар эди. Бахтимизга йигитлар иккинчи голни дарвозага жойлаб қўйишди ва ким чемпионлик учун лойиқроқ деган савол кун тартибидан буткул олиб ташланди. Эртанги авлод ушбу учрашувни ҳотирлаганида тўлақонли ғалабага эришганимизни ҳис қилиши қандай ёқмили! Боз устига, ғалабани муҳокама қилувчиларга ҳеч қандай имкон қолдирмадик ва ишончли ғалабани қўлга киритдик. Мен ҳамма-ҳаммаси учун Юрген Клопп ва унинг командасига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 18:32, 02.06.2019.
Ўқилди: 14213 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.