Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Иккинчи полвонимиз ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалига сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг еттинчи кун дастурида терма жамоамизнинг умидли вакилларидан бири Акбар Жўраев ўз иштирокини якунлади.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жўраев даст кўтаришда 182 кг, силтаб кўтаришда 216 кг ва икки кураш бўйича 398 кг натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этган спортчилар орасида ҳеч бир атлет ҳамюртимизнинг натижасига яқинлаша олмади ва полвонимиз жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида ЖЧ. Фижи, Сува. 
Эркаклар, -109 кг.
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 398 кг (182 кг + 216 кг)
2. Сангун Хван (Жанубий Корея) – 384 кг (174 кг + 210 кг)
3. Даниил Вагаицев (Россия) – 381 кг (175 кг + 206 кг)

Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мусобақадаги иккинчи муваффақиятидир. Куни кеча -67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев ҳам ўз вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз эканлигини намойиш этган эди. Шунингдек, ҳамюртларимиз бу ғалабалари билан Токио Олимпиадасига ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритишди. Акбар Жўраев ўтган йили Тошкентда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда кумуш медаль билан чекланган эди. Бу йил эса ушбу натижани ортиғи билан яхшилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамюртимизнинг ушбу ғалабаси билан Акбар Жўраевнинг ота-онаси, устозлари ва барча мухлисларимизни муборакбод этиб қолади. Ғалаба муборак, азизлар!

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:21, 07.06.2019.
Ўқилди: 2662 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5693]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3550]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2847]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2691]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2652]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2458]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2417]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2364]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2271]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1943]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.