Челси”дан “Реал”га ўтган бельгиялик футболчи Эден Азар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сўнгги ва илк таасуротлари билан ўртоқлашди.
Маълумот ўрнида, “Реал” 28 ёшли хавбек билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Азарнинг тақдимот маросими 13 июнь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Эден янги жамоасида 7-рақамли либосда ўйнайди.
Аввалроқ, “Челси” Азар трансферини “Реал”га 130 млн фунтга сотиши тахмин қилинаётган эди. “Челси”дан “Реал”га ўтган бельгиялик футболчи Эден Азар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сўнгги ва илк таасуротлари билан ўртоқлашди.
“Мен “Реал”га ўтганим ҳақида энди аниқ билдингиз. Сир эмас, мен бу клубда болалигимдан ўйнашни орзу қилганман.
Сўнгги 6 ойдаги миш-мишлар ва босимларга енгилмаслик учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Бу кунлардан ўтиш мен учун қийин бўлди. Энди клублар ўзаро келишиб олишди. Умид қиламан, мухлислар мени орзуимга эришишдаги танлаган йўлим ҳақида ёмон фикрда эмаслар.
“Челси”дан кетиш фаолиятимдаги энг ёмон ва энг қийин қарор бўлди десам адашмаган бўламан. Расман айтмоқчиман ҳозир “Челси”да ўтказган вақтларимдан роҳат олганман ва ҳеч қачон бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаганман.
Мен “Челси”га 21 ёшда келдим ва Лондонда ҳам йигит ҳам футболчи сифатида ўсишга эришдим. Сизлар мени Бельгия сардори бўлишимда ёрдам бердинглар. Албатта, қийин вақтлар бўлди: клуб ва умуман мен учун. Чунки бу – футбол. Мен учун футбол бу тўпнинг оёқларимга бўйсуниши ва ундан роҳат олиш демакдир.
Мураббийлар ўргатишган шунчаки футбол ўйна ва роҳатлан. Ҳатто ёмон ўйнаган кунларимизда ҳам бор кучим сизларнинг ишончингизни оқлашга ҳаракат қилганман. Жанговарлик руҳи, асаблар ва енгилмаслик учун курашишнинг барчасини “Челси”да ўргандим. “Челси” либосида мағлубиятдан кўра кўпроқ ғалабали онларни эслайман.
Кўп марта омадим келган. Ютган совринларимизни аниқ ҳисоблай олмайман. Шунчаки айтишим мумкин ҳар бир соврин ва шахсий соврин бу ажойиб вақтда содир бўлди.
Баъзан стол атрофида қадах кўтариб, “Пэлас”га қарши ўйинда амалга ошира олмаган пенальтини эслаб кулиб қўяман ёки “Тоттенхэм”, “Арсенал”, “Ливерпуль”га урган голларимни эсга оламан. “Челси”да кучли футболчилар жамланган эди. Биз Англия кубоги, Лига кубоги, Европа лигаси кубони ва АПЛнинг бош совринларини бир оила бўлиб қўлга киритдик.
Уларнинг бари ўзгачалиги билан ёдда сақланади ва албатта икки ҳафта олдин Бокудаги сўнгги ўйиним жаҳон чемпионатидан кейинги оғир мавсумни якунлаб берди. Бу мен учун муҳим ҳар доим муҳим бўлиб қолади.
Кетишдан олдин “Челси” футбол клубига энг катта миннатдорликни билдираман. Мен шунингдек, мистер Абрамович ва унинг менинг бирданига икки орзуим: “Челси” ва бугунги кунда “Реал” футболчига айланганимни қўллаб қувватлагани учун раҳмат айтаман”, дея ёзди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Азар “Челси”да 7 мавсум ўйнади. Ушбу вақт давомида у икки марта Англия чемпиони, мамлакат кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Эден Азар “Челси” футболчиси сифатида икки марта Европа лигасида ғолиб чиқди.