Coca Cola Ўзбекистон кубогида иккинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, учинчи босқич иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.
7 июнь куни мамлакат кубоги учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Унга кўра, битта ўйиндан иборат бўладиган мазкур босқич учрашувлари 19-25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади. 25 ҳамда 26 июнь саналарида ўтадиган баҳслар бошланиш вақтлари кейинроқ маълум қилинади.
19 июнь, чоршанба
17:45 ЗОМИН — ХОРАЗМ
17:45 НЕФТЧИ — ЗИРАБУЛОҚ
18:00 СУРХОН — РАШ-МИЛК
18:00 АНДИЖОН — БУХОРО
18:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ
19:00 СЎҒДИЁНА — ЗАРАНГАРИ
25 июнь, сешанба
ДИНАМО — ЯШНОБОД
ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ
26 июнь, чоршанба
ШЎРТАН — МАШЪАЛ
ШЕРДОР — ОҚТЕПА
ИТТИФОҚ-Н — ИФТИХОР
ИСТИҚЛОЛ — НАСАФ