Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Отабек Шукуров: «Миллий терма жамоа учун боримни беришга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров айни кунларда жароҳатидан тикланаётганидан хабарингиз бор. У жорий йилнинг март ойида Хитойда бўлиб ўтган "China Cup" мусобақасида жиддий жароҳат олганди. Мазкур жароҳат туфайли Отабек Шукуров нафақат терма жамоа таркибидаги ўртоқлик ўйинларини, балки ўз клуби "Шаржа" таркибидаги мавсумнинг сўнгги тур ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Унинг жамоаси БАА чемпионлигига эришиб, Кубокни боши узра кўтарди. Мана шундай пайтда Отабек жароҳати сабабли воқеаларни майдон ташқарисида кузатиб борди. Албатта, ҳар бир футболчи учун бу оғир ҳолат.

Тинимсиз меҳнатлари орқали клуб таркибида ўз ўрнига эга бўлиб, жамоа чемпионликка яқинлашган пайтда терма жамоа сафида жароҳат олиб, футболдан ташқарида қолиб кетиш аламли ҳолат. Лекин жароҳатлар футболнинг бир қисми. Ҳеч қайси футболчи жароҳатлардан кафолатланмаган. Отабек Шукуров ЎФА Матбуот хизмати билан суҳбатда буни жуда яхши тушунишини, терма жамоа учун ўйинда жароҳат олганига қарамай, жароҳатидан тиклангандан кейин яна Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун борини бериб майдонда ҳаракат қилишга тайёр эканини маълум қилди.
 
"Хитой билан ўйиндаги жароҳат аламли бўлди. Ўша пайт кўз олдимда кўп нарса ўтди. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бошланишига оз фурсат қолганди. Қолаверса, "Шаржа" таркибида чемпионлик масаласи ҳал бўладиган муҳим ўйинлар кутиб турганди. Шу сабабли дастлабки пайтда тушкунликка тушиб қолдим. Лекин атрофдагилар мени руҳан қўллаб-қувватлаб туришди. Терма жамоадаги дўстларим, яқинларим, клубим вакиллари, ЎФА вакиллари... Қийин пайтда ёнимда туриб, менга далда бўлишгани учун барча-барчага раҳмат айтмоқчиман. Шу кунларда юртимиздаги ОАВга  берган интервьюимдаги баъзи фикрлар мухлисларда нотўғри тушунча ҳосил қилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, шунга ҳам ойдинлик киритиб кетсам.

Жароҳат олганимдан сўнг, терма жамоа шифокорлари зудлик билан биринчи ёрдамни кўрсатишди. Кейин маҳаллий шифохонага олиб боришди. У ерда жарҳатни даволаш икки йўли борлиги: ё операция қилиш керак ёки гипс қилиш зарурлиги айтиб ўтилди. Мени "Шаржа" билан шартномам мавжуд бўлиб, бундай ҳолларда клубнинг розилиги олиш керак бўлади. Клуб билан алоқага чиққанимиздан кейин, улар операция қилишга рухсат беришмади. Бу масалани Дубайга борганимдан кейин ҳал қилишларини айтишди. Биз шунга амал қилдик. Бу вазиятда ЎФА ёки терма жамоа менежерлари клуб рухсатисиз ҳеч нарса қила олишмасди. Улар имкон қадар жароҳатимни тезроқ битиши учун керакли чора-тадбирларни кўришди.

"Шаржа" клуби ихтиёрига етиб борганимдан кейин, клуб шифокорлари Лондонда операция қилдиришга қарор қилди. Худога шукр, операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда жароҳатдан тикланиш жараёни яхши кечмоқда. Насиб қилса, сентябрь ойида бошланадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига қадар майдонга қайтишни режалаштирмоқдаман. Мақсадим — бўлажак муҳим ўйинларда терма жамоага ёрдам бериш. Миллий терма жамоа учун ҳамиша боримни беришга тайёрман", — деди Отабек Шукуров.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:03, 10.06.2019.
Ўқилди: 5090 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.