Хабарингиз бор, куни кеча «Миллатлар Лигаси» мусобақаси якунланди. Биз эса финал иштирокчиларининг фикрлари билан танишдик. Айниқса, финал олдидан Роналду ва Виржил ўртасидаги кескин муносабат қай томонга ўзгаргани кўпчилик учун қизиқ бўлса, ажаб эмас.
Роналд Куман
Бугунги учрашувнинг натижасидан қатъий назар мен шогирдларимдан мамнунман. Биз Германия, Франция сингари кучли терма жамолар жой олган гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва ярим финал учрашувида Англияни мағлуб қилдик. Финалда эса, бизни Роналду бошчилигидаги Португалия тўхтатиб қолди. Бу мусобақа ўз якунига етди. Олдинда бизни бунданда муҳимроқ «Евро» саралаш учрашувлари кутиб турибди. Биз нуфузлироқ мусобақада бунданда кучлироқ иштирок этишимизга аминман.
Фернандо Сантуш
Биз бугун тарих яратдик. Шу ўринда Голландия терма жамоасига ҳам қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Айниқса, сўнгги йилларда бу терма жамоада ўсиш кузатилди. Бу мавсумда «Аякс» ЙЧЛда нималар қилганини ҳамма кўрди. Виржил эса, «Ливерпул» сафида чемпионликни қўлга киритди. Мен шундай кучли терма жамоа устидан ғалаба қозонган шогирдларим билан фахрланмаслигим мумкин эмас.
Роналдунинг ёши кўпчиликда савол уйғотсада, у мен учун ўз позициясида тенгсиз футболчи. Унинг тезлиги ва тўп билан муносабатда бўлишига исталган ёшдаги футболчи ҳавас қилса, арзийди. «Миллатлар Лигаси»нинг илк чемпиони бўлганимиздан бахтиёрман. Бу мусобақада иштирок этиш эвазига биз катта тажриба тўпладик. Олдинда бизни катта зафарлар кутиб турганига ишонаман. Яқинлашиб келаётган қитъа биринчилигида муносиб иштирок этишимиз шарт. Сабаби, биз чемпион жамоа сифатида мусобақага ташриф буюрамиз.
Роналду
Мен бу мусобақани яхши кўраман. Айни шу турнир сабабли биз энг кучли терма жамоалар билан майдонда куч синашиш бахтига муяссар бўлдик. Бугунги ғалабадан сўнг Де Лигтга «Ювентус»га ўтишни маслаҳат бердим. У каби футболчилар исталган клубни кучайтира олади. Мусобақада ғолиб чиққанимиздан жуда ҳурсандман. Тўғриси, финал учрашувида имкониятни бой бериш жуда аламли бўлишини яхши биламан. Шу сабабли, бугунги баҳс олдидан шерикларим билан келишиб олган эдик. Бахтимизга учрашув ўз майдонимизда кечди ва жамоамизни мухлислар ёлғизлатиб қўйишмади. Бу уларнинг ғалабаси десам, адашмаган бўламан. Виржил бугунги учрашувда яхши ҳаракат қилди. У савияли ҳимоячи лекин, истаса бунданда кучлироқ бўла олади. Бунинг учун бор эътиборини ўз ишига қаратиши шарт. У эса, мухлис ва журналистлар билан кўп мулоқотда бўлмоқда. Умид қиламанки, бор эътиборини футбол ўйнашга қаратади. Ана шундагина у дунёнинг тенгсиз фуболчиси бўлиши мумкин.
Виржил ван Дейк
Финал учрашуви якунлангач, маҳаллий журналистлар голландиялик ҳимоячини Роналдуга оид саволлар билан кўмиб ташлашди. Виржил эса, «А C» нашрига қисқа интервью берди:
“Бу финал. Унда енгилиш доимо ёқимсиз ҳолат. Ҳозир бизнинг кайфиятимиз тушкун ҳолда. Шундай бўлсада, муҳим бўлмаган мусобақада чемпион бўла олмаганимиз учун ҳафа бўлишнинг хожати йўқ. Роналду ҳақида айтган ҳамма сўзларимни қайтариб оламан. У ақл бовар қилмас даражада кучли футболчи ва у буни яна бир бор ҳаммага исботлаб қўйди.