Ушбу мақолада асосан 7 июнь куни “Миллий” стадиондабўлиб ўтган Ўзбекистон – КХДР ўйинида учинчи голни урган Игорь Сергеев ҳақида гапирмоқчимиз.
Туркияга қарши ўйин: Тан олиб айтиш керак Ўзбекистон бу ўйинда жуда яхши ўйнади деб айта олмаймиз. Кимсан жаҳон чемпионларини мағлуб этган туркларга Ўзбекистон ҳам 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндан сўнг ўзига қарата отилаётган танқидларга Эктор Купер шу тариқа жавоб берган: Рейтингда биздан баланд бўлган жамоалар билан ўйнаймиз, менинг Дидье Дешам билан алоқаларим яхши, балки ФИФА рейтингида 1-ўринда бораётган Франция билан ҳам ўйнармиз.
Айнан шу сўзлардан кейин Туркия Ўзбекистон ўйнамоқчи бўлаётган Францияни 2:0 ҳисобида енгди. Жаноб Купернинг Дешам билан алоқари қанчалик яхшилигини шундан ҳам билиб олса бўлади (албатта, ҳазил). Ўзбекистон учун Туркиядек жамоа билан ўйнаш, ҳар қандай ҳам ҳолатда фойда.
Ҳозир кўпроқ иккинчи ўйин ҳақида гапирмоқчимиз аниқроғи: жуда кўп давом этган голсиз сериядан кейин гол урган Игорь Сергеев ҳақида. Ҳа, ўша кўпчиликнинг кўз олдида “ола мушукка” айланиб қолган Сергеев хақида. Тўғри, Игорь охирги ўйинлари билан мухлисларни хурсанд эта олмаяпти. Ҳар-ҳолда у “Пахтакор” ўйинларида асосий таркибдан жой оляпти.
Лекин бу ҳолат ҳар қандай футболчи билан ҳам бўлиши мумкин. Игорьнинг ёшлигини эсланг: қандай ҳужумчи эди-а? Терма жамоадаги дебюти ўша машҳур Иордания билан ўйин (Пахтакорда чироқ ўчган ўйин) ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида гол урганида Хайрулла Хамидов: миллий терма жамоага ҳуш келибсан Игорь деганида футбол жамоатчилиги жуда хурсанд бўлган эди. Чунки кўз олдимизда ўзбек футболининг келажаги намоён бўлаётган эди гўё...
Ҳақиқатдан ҳам яхши тасурот қолдирган эди Игорь ўша ўйинда. Шундан сўнг Сергеевни Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кўришга ўрганиб қолдик. Сергеевни ёмон кўрадиганлар: Игорнинг боши ЖЧ саралаши-ю, Осиё кубокларида Ўзбекистонга қанчадан-қанча жуда ҳам зарур очколарни келтирганини бир эсланг.
Ишониш қийин бўлса ҳам бу факт: Сергеев хозир Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ҳаракатланаётган энг сермахсул ҳужумчи. Унинг ҳисобида 12 та гол мавжуд. “Пахтакор” учун ҳам у оз эмас, кўп эмас 66 голга муаллифлик қилган. Ёмон натижа эмас. 2015 йилда футболчи 24 гол билан Олий лига тўпурарлари рўйхатида етакчи бўлган.
Боз устига, футболчи ёшлигидан Ўзбекистоннинг ҳар хил ёшдаги терма жамоаларида намунали ўйнаб келган. Бунга мисол: Сергеев U-19 терма жамоасида 14 учрашувда 9 гол урган. Ҳавас қилса арзийдиган натижа.
Ҳозирги кунда Сергеев жуда яхши ўйнаяпти дея олмаймиз, вазиятга реаль баҳо бериш керак. Лекин у қайтяпти, ҳа бу гапнинг вазни оғир бўлсада айтиш керак. Айта олиш керак. Игорь қайтяпти!
Гарчи “Пахтакор” Осиё Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетган бўлсада Сергеев аста-секинлик билан ўзини аввалги дамларини эсга олиб шунга яраша ўйнай бошлади. Аввалроқ “Кутиб олинг “Пахтакор” қайтмоқда” деган мақола ёзган эдим. Айнан шу мақолада “Кутиб олинг Сергеев қайтмоқда” дейишни жуда хохлаётганимни айтган эдим. Шу сўзни ҳозир яна айтаман.
Игорьнинг муваффақиятсиз ўйинлари қачондан бошланганини ҳамма жуда яхши билади. Энди у даврлар ўтди,энди футболчининг қайтишига мухлисларнинг кўмаги керак. Ҳужумчи рухан қайта тикланиши керак. Унинг КХДР билан бўлган ўйиндаги голини эслатаман: тўғри Сергеев тайёрга айёрлик қилди дейишимиз ҳам мумкин.
Ҳа Игорь ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланди. Аммо асосийси бу эмас, асосийси футболчининг голни қандай эмоция билан нишонлагани. Футболчининг ҳолати барчага аён эди. Бу гол ҳужумчи учун жуда катта руҳий далда бўлди. У гол урган вақтда стадионла ўзи учун ёзилган: “Игорь биз сен билан” баннери томон юзланди ва ушбу ёзувларга муносиб жавоб қайтараётганига ишора қилди.
Сўнгги сўз ўрнида, Игорь Сергеев қайтадими йўқми буниси олий ҳакам – вақтга ҳавола. Аммо бир нарсани чин дилдан истайман. Нимани дейсизми?Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинида Хайрулла Ҳамидов Игорь қайтганинг рост бўлсин дейишларини.
P.S: Сергеевнинг қариндоши эмасман, унга ҳеч қандай алоқам йўқ. Шунчаки Ўзбекистон терма жамоасининг хужум чизиғи кучайшини қаттиқ истайман. Шомуродов, Абдухолиқов яхши ўйнамоқда, бизга Сергеев керак эмас деганларга: Шомуродов ва Абдухолиқов яхши ўйнамоқда, тўғри лекин Сергеевнинг ҳам яхши ўйин намойиш этгани терма тамоа учун зарар эмас. Шунчаки соғлом рақобат бўлади холос. Ахир бекорга айтишмайди “Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади” деб.
Жаҳонгир Сотиболдиев