«Барселона» клуби бу мавсумда ҳали катта ҳарид амалга оширганича йўқ. Қарийиб 2 ой муҳокамаларга сабаб бўлган Неймар ва Гризман трансфери якунловчи босқичда турибди. Фақат энди вазият шуни тақозо қиляптики, улар бу футболчиларнинг иккисидан бирини танлашга мажбур. Кўрамиз, «Барселона» футболчилари ва мураббийси бу икки юлдуздан қай бирини танлайди?
Эрнесто Валверде
Мен Неймарга боғлиқ бирорта янгиликка эътибор қаратишни истамайман. Агарда у бизнинг клубга расман ўтсагина, бирон нарса дейишим мумкин. Унга қадар менинг унга қандай муносабатда эканлигимни ҳамма яхши билади. Гризманга келадиган бўлсак, у айни менинг режамдаги футболчи. Кўпчилик Гризманнинг келиши Суарезни заҳирага ўтириб қолиши билан якунланади деган фикрда. Бу жуда ҳам ноўрин қарор. Сабаби, мени Гризманга нисбатан алоҳида режаларим мавжуд.
Карлос Решал (Клубнинг Трансферларга маъсул ҳодими)
Мен Гризманга ачинаман. Унга ўхшаш футболчилар учун бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Унинг поезди кетиб бўлди ва Гризманнинг бизнинг клубга ўтишига ишониш қийин. Сабаби, биз у билан музокараларни батамом тўхтатдик. Унинг «Атлетико Мадрид»да қолишини истаганига бизнинг заррача алоқамиз йўқ. Неймар ўз вақтида бизни ранжитиб кетган бўлсада, вақт ўтиб ўз хатосини англади деган умиддаман. Ҳозирда унинг ортга қайтиши анчагина жиддий масала. Шундай бўлсада, биз уни ўзимиз учун фойдали ҳисоблаймиз ва Париж клуби билан музокаралар ўтказишда давом этамиз.
Пике
Унинг қайтиши биз учун қувончли янгилик бўлар эди. Сабаби, унинг клубимиз учун кўрсатган ҳизматларини қадрлаймиз. Унинг кетиши кўпчилик учун тушунарсиз кўринган эди, лекин биз учун эмас. Неймар кетишидан аввал биз у билан гаплашиб олдик ва уни тушундик. Неймарга нисбатан футболчиларда ҳеч қандай адоват йўқ. Афсуски, мухлисларимиз уни ёқтиришмайди. Бироқ бу қўрқинчили эмас. Улар билан тил топишса бўлади. Биз Неймарнинг қайтишини кутяпмиз!
Гризманнинг иқтидорига шубҳам йўқ, бироқ унга асосий таркибда жой топилишига ишончим комил эмас. Антуан айнан шу сабабли бизнинг жамоага ўтмаган кўринади. У «Барселона»да заҳира футболчиси бўлгандан кўра, «Атлетико Мадрид»нинг юраги бўлишни афзал кўрди. Унинг қарорини ҳурмат қилишимиз шарт!
Тер Стеген
Агарда икки футболчидан бирини танлаш керак бўлса, мен Неймарни танлаган бўлар эдим. Мухлислар унинг қандай қобилиятли футболчи эканлигини жуда яхши билишади. У жамоа учун қай даражада қадрли эканлигини ҳаммага кўрсатиб қойди. Ўз вақтида Месси ва Суарез унинг ёрдами билан бутун дунёда тенгсизга айланган, Неймар бу учлик учун бор кучи билан ҳаракат қилганини ҳаммамиз яхши эсалаймиз. Неймар бизни яхши билади ва клубга тезда мослашиб кетади.
Гризман ҳақида эса бундай дея олмайман. Агарда у бизнинг клубда ҳам «Атлетико Мадрид»да кўрсатган ўйинларини намойиш этса, ҳаммаси жойида бўлади. Шундай бўлсада, мен Неймарни танлайман. Негалигини юқоридаги сўзларим билан изоҳлаган бўлар эдим.
Месси
Биз учун ҳозирда энг муҳими аввалги қудратимизни тиклаб олиш. Қолгани муҳим эмас. Мухлисларимиз Неймардан бироз ранжиганлари рост, лекин ЕЧЛда ғалаба қозонадиган бўлсак, ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади. Гризман иқтидорли футболчи, унинг бизнинг клубга ўтмагани борасида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Балки, «Барселона» у билан жиддий қизқмагандир.
Танлаш керак бўлса мен Неймарни танлайман. Сабаби, у бор даврларда бизни енгишни деярли иложи йўқ эди. Биз учун ҳозирда натижа ҳамма-ҳамма нарсадан устун!