Португалиянинг "Спортинг" клуби Криштиану Роналдунинг ўғлини ўз сафида кўрмоқчи.
Хозирда кичик Криштиану "Ювентус"нинг ёшлар жамоасида тўп суради.
Португалиядаги турнирларнинг бирида ёш футболчи бешта ўйинда 19та гол уришга сазовор бўлди, ва "Спортинг"нинг қизиқишларига сабаб бўлди.
Лиссабон клуби ёш футболчини таклиф қилишни режалаштирмоқда ва бу ҳақида унинг отаси билан ҳам гаплашган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Спортинг” сафида 1997-2003 йиллари тўп сурган.