Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари XXXV Бош Ассамблеяси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мазкур Ассамблея кун тартибига қўйилган асосий масала МОҚ вице-президентлари Аҳмаджон Раҳимов ҳамда Комилжон Рўзиевнинг ўз хоҳишларига кўра ёзган аризаси асосида лавозимидан озод этиш масаласини кўриб чиқиш ва уларнинг ўрнига янги номзодларни сайлаш бўлди.

Йиғилишни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов олиб борди. Аризалар қабул қилингач Миллий Олимпия қўмитаси вице-президентлигига Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Азиз Якубджанович Камилов ҳамда Ўзбекистон бокс федерациси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Сакен Жетибаевич Полатов номзодлари таклиф этилди. Ассамблея иштирокчилари томонидан кўрсатилган ҳар икки номзодлар бир овоздан маъқулланди ва Азиз Камилов ҳамда Сакен Полатов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президентлигига сайланишди.

 

Бош Ассамблея доирасида сўзга чиққан МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов янги лавозимга сайланган мутасаддиларнинг фаолиятига омад тилаб, Олимпиадага тайёргарлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Маълумки, Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича тезкор режа ишлаб чиққанмиз. Бу борада ишчи гуруҳлари тузилган ва мутахассислар ўзларига бириктирилган вазифаларни бажаришмоқда. Режа ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланди ва нима ёрдам керак бўлса биздан аяшмаяпти. Бунинг учун раҳбарларимизга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. Агар бироз таҳлил қилиб кўрсак, Олимпия ўйинларига тайёргарлик деярли бир хил олиб борилаётганди. Федерациялар Олимпиадага аввалгидек тайёрланишмоқда. Бу борада янгича қарашлар, изланишлар, янги ғоялар кўринмаяпти. Ўқув-машғулот йиғинларида ҳам спортчиларимиз ўзаро курашиб, бир бирларига спарринг рақиб бўлиб юришибди. Айни пайтда Пан Америка минтақасида ўзларининг ички мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар якунланганидан кейин ушбу минтақанинг бокс, қиличбозлик ва дзюдо спорт турлари бўйича терма жамоалари юртимизда қўшма йиғин ўтказишади. Бизга мана шунақа янгича ғоялар ва таклифлар керак. Яна бир марта қайтариб айтаман, сиз федерация вакиллари бизлар учун эмас, биз сизлар учун ишлаймиз. Шундай экан, бу борада ўз таклифларингизни киритинг. Биз сизларга ёрдам берамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, Бош Ассамблея доирасида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фарход Тўраевлар сўз олиб, янги сайланган МОҚ вице-президентларига омад ва зафарлар тилашди.

Йиғилиш давомида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтишди. Жумладан, Азиз Абдуқаххорович Токио Олимпиадасига вақт жуда оз қолгани, тайёргарликни кучайтириш лозимлиги, давлатимиз томонидан ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли сарфланишини жиддий назоратга олиш, бу борада мониторинг ишларини самарали ташкил этиш бўйича мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берди. Шунинг билан МОҚнинг навбатдан ташқари XXXV Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:42, 14.06.2019.
Ўқилди: 4811 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.