Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган боксчилар ўртасида бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Нурболат Рисмагамбетов соврини учун ўтказилган мусобақа ниҳоясига етди.
Беллашувларда иштирок этган ёш спортчиларимиз мусобақа якунларига кўра 4 та медаль - 3 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритишди. Мусобақа давомида Ж.Тошматов (-42 кг), Д.Шахбозов (-48 кг) ва Б.Каримбергенов (-66 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Н.Ҳошимов (-50 кг) кумуш медалга эга чиқди.