Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ҳозирда кўҳна қитъанинг кучли клублари ўз сафига кучли футболчиларни қўшиб олиш учун кураш олиб бормоқда. Бугун трансфер ойнасидаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашамиз.

Барселона Суарезни сотиб юбормоқчи

«Католония супер клуби Денис Суарезни сотувга қўйди», - деб хабар тарқатмоқда «Mundo Deportivo» нашри. Унда айтилишича «Барселона» янги футболчиларни қўлга киритиш мақсадида футболчини арзонроқ нархда қўйиб юборишга ҳам тайёр.
Суарезга ҳозирда бир нечта клублар қизиқиб қолган бўлсада, асосий даъвогар «Валенция» клуби бўлиб турибди.

«Аталанта»га Малиновский керак!

«Аталанта» клуби украиналик футболчига жиддий қизиб қолди. Клуб бундан аввал футболчи учун «Генк» клубига 12 миллион таклиф этган эди. Бельгия клуби эса бу трансферни рад этган ва футболчини 20 миллиондан камига қўйиб юбормаслигини эълон қилган эди. Ўтган мавсумда Италияда шов-шув кўтарган жамоа ҳимойчини ҳарид қилиш фикридан қайтмади ва «Генк» клубига 17 миллион евро таклиф қилди. Ҳозирда томонлар трансфернинг кичик бандлари борасида музокаралар ўтказмоқда.

Украиналик ҳимоячи Бельгия клуби сафига 2016-йилда ўтган эди. Якунланган мавсумда Руслан Малиновский 50 та учрашувда майдонга тушди ва 16 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Бундан ташқари унинг ҳисобида 12 та голли узатма ҳам мавжуд.

Ҳуммелс ортга қайтади

Германия терма жамоаси сафида мундиалда ғолиб чиққан Матс Ҳуммелс «Бавария» сафини тарк этадиган кўринади. 30 ёшни қаршилаган ҳимоячини «Баруссия Дортмунд» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Матс Ҳуммелс 2008-2016- йиллар оралиғида «Баруссия Дортмунд» сафида тўп сурган ва бир неча бор Бундеслигада ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.  
Футболчи «Мюнҳен» клуби тарбияланувчиси бўлсада, уни мухлислар «сариқ-қоралар» сафидаги ўйинлари эвазига ҳурмат қилишади. Томонлар футболчининг трансфери борасида тўлиқ келишувга эришди. Унга кўра «Бавария» ҳимоячи учун 20 миллион евро олади ва турли бонуслар билан бу кўрсатгич 30 миллионга қадар кўтарилиши мумкин.  
Энг қизиғИ шундаки, футболчининг ўзи Нико Ковачдан уни қўйиб юборишини илтимос қилган ва хорватиялик мураббий бунга қаршилик қилмаган.

«Манчестер Юнайтед»га янги Мемфис керак

«Қизил иблислар» Голландиянинг «ПСВ» клуби ярим ҳимоячиси, Дензел Думфрис билан жиддий қизиқиб қолди. 23 ёшлик футболчининг трансфер қиймати таҳминан 25 миллион атрофида баҳоланмоқда.
Шу кунларда Ингилиз клуби «ПСВ»га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
 Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, «ПСВ» футболчини бир мавсум илгари анчагина кичик суммага ҳарид қилган эди.

Лондон клублари Албаниялик дарвозабон учун курашга киришди

Римнинг «Лацио» клуби дарвозабони Томас Стракоша «Арсенал» ва «Вест Ҳем» клубларининг эътибор марказида турибди. Албаниялик дарвозабон ўтган мавсумдаги ўйинлари билан кўплаб гранд клубларнинг оромини ўғирлаган эди. Лондоннинг икки клуби дарвозабонни қўлга киритиш учун «Лацио»нинг ҳамма таклифларини кўриб чиқишга тайёр, бироқ бу трансфер амалга ошмай қолиши мумкин. Гап шундаки, «Лацио» ўз дарвозабонини қўйиб юборишни истамаяпти. Жамоа бундан аввал ҳам дарвозабонини қўлга киритишни истаган клубларга рад жавобини бериб келаётган эди.

Шундай бўлсада, «Арсенал»  музокараларда фаол иштирок этишга мажбур. Бу мавсумда ўз фаолиятини якунлаган Питер Чехнинг ўрнига муносиб номзод топишлари шарт!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 20:31, 16.06.2019.
Ўқилди: 16114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.