«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган «Атлетико Мадрид»га қарши дастлабки ўйинда майдондан четлатилган «кўк-анорранглилар»нинг ёш ҳимоячиси Пау Кубарсини қўллаб-қувватлади.
«Бошингни эгма. Жавоб ўйинида уларни йирик ҳисобда мағлуб этасизлар», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтирмоқда Sport.es нашри.
Эслатиб ўтамиз, Кубарси биринчи бўлим якунида қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. «Барселона» ўз майдонида кечган баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Атлетико» ва Ханс-Дитер Флик жамоаси ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Мадриддаги стадионда бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби ярим финалга йўл олади.













