Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув бошида Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Канатбек Маматов ва Қирғизистон Премьер лигаси президенти Нурбек Атаканов Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклаб, унга ўзбек футболи ривожи йўлидаги ишларида омад тилади.
Шундан сўнг томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, аёллар футболи ва футзал йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Жумладан, Қирғизистон футбол федерацияси аёллар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Умид кубоги” мусобақасида Ўзбекистон жамоалари мунтазам равишда қатнашиб келаётганини таъкидлаб, бу анъана бу йил ҳам сақланиб қолишига умид билдириб ўтди.
Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалар қаторида Марказий Осиё футбол ассоциацияси доирасидаги ҳамкорлик, турли йўналишлар бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон футболидаги яқин алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Аббосбек Файзуллаев ўзининг орзудаги клубини айтди [8634]
Кукурельянинг «Реал»да қайси рақам остида тўп суриши маълум бўлди [6117]
Кукурельянинг трансфери сабаб «Реал» ҳимоячиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши мумкин [6097]
Линекер Ямални тўхтата олган ягона ҳимоячини айтди [5352]
Ўзбекистон ва яна 12 та федерация УЕФА раҳбари Чефериннинг танқидига жавобан баёнот берди [4039]
Германия — Кюрасао учрашувида жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекорд қайд этилди [3724]
Португалия кутилмаган муаммога дуч келди [3652]
«Реал» Альварес трансфери бўйича якуний қарорга келди [3648]
Моуриньо АПЛнинг юлдуз ҳимоячиси билан суҳбат ўтказди [2827]
Пике Кукурельянинг «Реал»га ўтганига муносабат билдирди [2440]













