Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитинага

Баҳо:
+ | -

Бугун жаҳон спортининг афсонаси, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, Пекин-2008 Олимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Дўстлик”, “Меҳнат Шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларининг соҳибаси, жаҳон гимнастикаси тарихида еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона спортчи Оксана Чусовитина 44 ёшни қарши олмоқда.

Оксана Александровна, Сизнинг шахсий ҳаёт ва спортдаги фаолиятингизда ёш авлодга намуна қилиб кўрсатгудек бой тажриба бор. Сиз метин ирода соҳиби, ҳақиқий спорт афсонаси ва меҳрибон онасиз.

Шу ёшингизда ҳам тиниб-тинчимасдан юртимиз байроғини баланд кўтаришдан чарчамаяпсиз ва бундай натижаларингиздан барча юртдошларимизнинг қувончи чексиз. Қалбингизда Токио Олимпиадасида иштирок этиб, унинг олтин медалини қўлга киритишдек ният жўш урмоқда. Сизнинг мана шундай эзгу мақсадингиз ушалишини, оламшумул ғалабаларингиз билан жаҳон гимнастикаси мухлислари, халқимиз ва Президентимизни хушнуд этишда давом этингизни тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан муборакбод этиб қолади. Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, омад ва зафарлар ёр бўлсин!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:29, 19.06.2019.
Ўқилди: 4950 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик