Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Расман! Луис Энрике Испания терма жамоаси мураббийлигидан кетди

Баҳо:
+ | -

Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.

49 ёшли мутахассис оилавий шароит туфайли шу қарорга келган, ҳозирча унинг ўрнини ёрдамчиси Роберт Морено эгаллаб туради.

Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес бугун спорт директори Хосе Франсиско Молино билан бирга матбуот анжумани ўтказган. Гарчи матбуот анжумани айнан Энрикенинг кетгани учун чақирилгани ҳақида расмий маълумот бўлмаса-да, "As" нашрининг ёзишича, бу анжуманда испаниялик мураббийнинг терма жамоадан кетгани ҳақида сўз борган.

Маълумот учун, Энрике қўл остида Испания терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида Мальта (2:0), Фарер ороллари (4:1) ва Швеция (3:0) терма жамоаларини мағлуб этди.

Энрике Испания термаси бошқарувини ўтган йил ёзида қўлга олганди. У жами 7 та ўйин ўтказиб, 5 марта зафар қучди ва 2 марта дуранг ўйнади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:49, 19.06.2019.
Ўқилди: 6962 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.