«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус ўзига бошқа рақам танлади.
22 ёшли футболчи шу пайтгача 33 рақам остида ўйнаб келаётганди. Бошланажак мавсумда у 9-рақамли футболкада ҳаракат қиладиган бўлди.
2017 йилнинг ёзида Нолито «Сити»дан «Севилья»га ўтиб кетганидан кейин "шаҳарликлар"да бу рақам бўш турган эди.